Norma.uz

Бирга ҳисоблаймиз

 

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси қандай ҳисобланади? 

 

– Боқувчисини йўқотганлик пенсияси бошқа пенсиялар сингари қуйидаги 3 та қисмдан таркиб топади:

пенсиянинг базавий миқдоридан;

иш стажи учун пенсия оширилишидан;

пенсияга устама ҳақлардан.

Пенсиянинг базавий миқдори оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатсиз аъзосига пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30%и миқдорида белгиланиши, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 50%идан кам бўлмаслиги лозим.

Пенсияларнинг базавий миқдорлари ҳар иккала ота-онасини йўқотган болаларга (чин етимларга) боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун ёки вафот этган ёлғиз онанинг болаларига ҳар бир бола учун – пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30%и, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100%идан кам бўлмаган миқдорда белгиланиши лозим (252-сон Низомнинг 107-б. «в», «г» кичик б.).

Пенсия тайинлаш учун талаб қилинадигандан ортиқ иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсияларнинг базавий миқдорлари оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатсиз аъзосига боқувчи ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5%ига оширилади (252-сон Низомнинг 108-б. «в» кичик б.).

Айрим тоифадаги фуқаролар пенсияга устамалар олиш ҳуқуқига эга (Қонуннинг 28-м.).

 

МИСОЛ. Иккита вояга етмаган болага боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш

Болалар айрим тоифадаги фуқаролар жумласига киритилмаганлиги боис Қонуннинг 28-моддасига мувофиқ устама олишга ҳақли бўлмайдилар.

Боқувчининг иш стажи 10 йил, талаб этиладиган иш стажи эса 5 йил. Иш ҳақи пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 10 бараварига тенг.

Бир бола учун пенсиянинг базавий миқдори 787 410 сўмни (2 624 700 х 30%), бунда 2 624 700 сўм – пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 10 баравари) ташкил этади.

Иккита бола учун пенсиянинг базавий миқдори 1 574 820 сўмга (787 410 х 2) тенг бўлади.

Пенсия тайинланиши учун зарур стаждан ортиқча иш стажи учун пенсия миқдорининг оширилиши битт бола учун 65 617,5 сўмни (2 624 700 х 2,5%, бунда 2,5% – 0,5% х (10 йил (иш стажи) – 5 йил (зарур иш стажи)) ташкил этади.

Иккита бола учун иш стажи бўйича пенсиянинг оширилиш миқдори 131 235 сўмга (65 617,5 х 2) тенг бўлади.

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси миқдори 1 706 055 сўмни (1 574 820 + 131 235) ташкил қилади.

 

Зафаржон Хўжаев, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 281 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика