Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 22 / Бухгалтерга ёрдам

Товар қарзи шартномаси бўйича ТМЗ киримини ҳисобга олиш

 

Товар қарзи шартномаси бўйича ТМЗлар киримини ҳужжатлар билан расмийлаштириш 

 

Товарларни қарзга бериш шартномаси (кейинги ўринларда – товар қарзи шартномаси) бўйича қарз берувчи қарз олувчига ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни қайтариб бериш мажбуриятини олади (ФК 732-м.).

 

Шартнома тарафларидан бири юридик шахс бўлганида суммасидан қатъи назар қарз шартномаси оддий ёзма шаклда тузилади ва пул ёки ашёлар ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.

Товар қарзи шартномаси бўйича қуйидагиларни белгиланг:

 қандай қимматликлар қарзга берилади;

 топширишнинг қиймати (солиқ тўловчилар учун ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда);

 қимматликларни  қабул қилиш – топшириш ва қарзни қайтариш тартиби.

Товарларни қарзга бериш шартномаси бўйича ТМЗ қабул қилинганда қарз берувчи сизга ҳисобварақ – фактурани расмийлаштиради. Унда қарз олувчида ҳисоби юритиладиган берилган ТМЗнинг қиймати кўрсатилади.

 

Товар қарзи шартномаси бўйича ТМЗлар киримининг бухгалтерия ҳисоби

ТМЗлар берилганда уларга бўлган мулк ҳуқуқи қарз олувчига ўтади, шунинг учун материаллар 1000-«Материаллар» счёти гуруҳининг 6280-«Қисқа муддатли қарзлар» ёки 7820-«Узоқ муддатли қарзлар» (қарзнинг муддати 1 йилдан ортиқ бўлганда) счётлари билан боғланиши орқали кирим қилинади.

Товарларни қарзга бериш шартномаси бўйича ТМЗлар киримининг бухгалтерия ҳисобини шартли мисолда кўриб чиқамиз.

ҚҚС тўловчиси ҳисобланган корхона товарларни қарзга бериш шартномаси бўйича қиймати 23 000 минг сўм, шу жумладан ҚҚС 3 000 минг сўм бўлган ТМЗни қабул қилди. Қарз фоиз тўловларисиз 6 ойга берилган.

Материалларни кирим қилганда қарз олувчи ҳисобга олишнинг барча шартлари бажарилганда ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақли.

Қарз берувчига метиралларни қайтариш ҳудди шу қийматда амалга оширилади ва у ҚҚС солинадиган товарлар реализацияси айланмасига киритилади.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

Сумма,
минг сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Товар қарзи шартномаси бўйича материал олинди

 

20 000

 

1010-«Хом ашё ва материаллар

 

6820-«Қисқа муддатли қарзлар

 

ҚҚС ҳисобга олинди

 

3 000

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)»

6820-«Қисқа муддатли қарзлар

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари»

Материаллар қарз берувчига қайтарилди

 

23 000

 

6820-«Қисқа муддатли қарзлар

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Материаллар таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

20 000

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1010-«Хом ашё ва материаллар

 

ҚҚС ҳисобланди

 

3 000

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)»

 

 

 

 

Инвентаризация қилиш натижасида ТМЗлар киримининг солиқ оқибатлари

Қўшилган қиймат солиғи

Қарзга берувчининг ҳисобварақ-фактурасида келтирилган ҚҚС суммаси қарзга олувчи томонидан ҳисобга олишнинг барча шартлари бажарилганда ҳисобга олиниши мумкин (СК 266-м.).

Қарзга берилган товарларни қарзга олувчи томонидан қайтариш пайтида қайтарилаётган ТМЗ қийматига ҚҚС ҳисобланади. ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база бўлиб реализация қилинган товарларнинг томонлар қўллаган битим нархидан келиб чиқадиган қиймати ҳисобланади. Бунда, агар битим нархи товарнинг бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ солинадиган базага тузатиш киритишга ҳақли.

 

Фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ 

Қарзга берилган товарлар бўйича фоизлар кўринишидаги даромадларга тўлов манбаида – қарзга олувчида фақат тўловлар Ўзбекистон норезидентларига амалга оширилган ҳолатларда солиқ солинади (СК 351-м.).

Бошқа ҳолатларда  Ўзбекистон резидентларига тўланадиган фоизлар кўринишидаги даромадлар ушбу даромадларни олувчининг солиқ базасида ҳисобга олинади (СК 344-м.).

Фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз ёки МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлган фоизлар тўлаш шарти билан берилган қарзлар ҳамда мулкдан текинга фойдаланиш натижасида қарз берувчида юзага келадиган даромадлар МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб аниқланади (СК 299-м.).

Фоизлар кўринишидаги харажатлар фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланади (СК 305-м.).

 

Асал Ҳошимова,

Молия вазирлиги Департаменти директори ўринбосари,

Олег Цой,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 623 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика