Norma.uz

Имтиёзлар мавжуд

 

Ўғлим болаликдан II гуруҳ ногирони. 1995 йилдан буён унга квартира олишга уринаман.

Бир неча марта ҳокимиятга мурожаат қилдим. Бироқ унга квартира берилиши белгиланмаганлигини, ипотека олишим мумкинкинлигини айтишяпти.

Болалигидан ногирон бўлган шахс давлатдан квартира олишга ҳақлими?

 

– Қонун ҳужжатларида болаликдан ногирон бўлган аъзоси бор оилаларга бепул асосда квартиралар берилиши назарда тутилмаган. Бироқ бундай шахслар уй-жой-маиший шароитларини яхшилаш учун имтиёзли ипотека кредитини олишга ҳақлидирлар (Низом, ВМнинг 16.01.2017 йилдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган). Ушбу масала юзасидан маҳаллий ҳокимият органларига мурожаат қилиш лозим.

Шуни қўшимча қиламизки, пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдорларининг 45%и миқдорида компенсация пул тўловлари фақат кўриш бўйича I гуруҳ ногиронларига берилади (АВ томонидан 30.12.2010 йилда 2175-сон рўйхатдан ўтказилган Низом).

Прочитано: 311 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика