Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 08 / Меҳнат муносабатлари

Судьянинг пенсияси қанча?

 

Илгари прокуратура органларида ишлаган шахс кейинчалик судья лавозимида ишлаган бўлса, прокуратура органларидаги иш стажи судья пенсиясини олишда инобатга олинадими? 

 

– Ҳа, инобатга олинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2020 йилдаги 783-сон қарори (2021 йил 1 январдан бошлаб кучга кирди) билан Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомнинг (кейинги ўринларда – Низом) 4 ва 30-бандларига ўзгартиришлар киритилган.

Эндиликда Низомнинг 4-бандига кўра, судья лавозимидаги иш стажига эга бўлган ва Низомнинг 30-бандида назарда тутилган лавозимларда ишлаган шахслар ҳам, мазкур лавозимларда узлуксиз бўлганлигидан қатъи назар, судья пенсиясини олиш ҳуқуқига эга. Низомнинг 2021 йил 1 январгача амалда бўлган эски таҳриридан эса шахс судья лавозимида ишлаб турган пайтда кўрсатилган лавозимлардаги ишларга ўтказилиши керак ва улар орасида узилиш бўлмаслиги керак, деган маъно келиб чиқар эди.

Низомнинг 30-бандига мувофиқ, судья пенсиясини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қуйидаги даврлар ҳам киради:

 

Ҳозир

(Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 декабрдаги 783-сон қарори таҳририда)

Илгари

(Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 декабрдаги 783-сон қароридан олдинги таҳрирда)

1

 

шахснинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорлари билан лавозимда бўлган даври

 

судья Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумати қарорлари билан тайинланган лавозимларда бўлган давр

 

2

 

шахснинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ёки Сенати аъзоси этиб сайланган (тайинланган) даври

 

судья Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ёки Сенати аъзоси этиб сайланган (тайинланган) давр

 

3

 

судья Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган давр

 

Ўзгармаган

 

4

 

ҳарбий хизматчилар, ички ишлар идоралари бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларнинг юридик ихтисослик бўйича хизмати даври, шунингдек, прокуратура идораларида даражали унвонлар (ҳарбий унвонлар)га эга ходимларнинг ишлаган даври

 

Ўзгармаган

 

5

 

илгари судья лавозимида ишлаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди аппарати раҳбари, бошқарма бошлиғи ёки Олий суднинг бошқарув ходимлари таркибига киритилган бошқа лавозимларда ишлаган даври

 

Назарда тутилмаган

 

6

 

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабига ишга жалб қилинган ва малака даражаларига эга бўлган судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларнинг Судьялар олий мактабида ишлаган даври

 

Назарда тутилмаган

 

 

Кўриниб турибдики, эндиликда жадвалнинг 1, 2, 4-позицияларида кўрсатилган лавозимларда судья лавозимидан олдин ёки кейин ишлашдан қатъи назар, стаж ҳисобга олинади. Жадвалнинг 3, 5, 6-позицияларида кўрсатилган лавозимларда эса судья лавозимидан кейин ишланган тақдирда стаж ҳисобга олиниши келиб чиқади. Барча ҳолларда судья лавозимидаги ва кўрсатилган лавозимлардаги ишлар орасида узилиш бўлганми ёки йўқми, аҳамиятга эга эмас. Муҳими, ушбу лавозимлардаги стаж қўшиб ҳисобланганда етарли стажга (хусусан, ёшга доир пенсияни олиш учун камида 15 йиллик стажга) эга бўлиш лозим.

 

Мисол.

Шахс 1993–1995 йилларда (2 йил) прокуратурада даражали унвонсиз ходим сифатида, 1995–1999 йилларда (4 йил) даражали унвонга эга ходим сифатида ишлаган. ­1999–2008 йилларда (9 йил) адвокатлик фаолияти билан шуғулланган. 2008–2021 йилларда (13 йил) судья лавозимида ишлаган. 2021 йилда ушбу шахсга судья пенсиясини тайинлашда жами 17 йиллик стаж, яъни судья лавозимида ишлашдан олдинги 1995–1999 йиллардаги, шунингдек 2008–2021 йиллардаги стаж, узилиш бўлган бўлса-да, ҳисобга олинади.

 

Сардор Жумашов,

«Norma» МЧЖ юрист-эксперти.

Прочитано: 343 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика