Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 08 / Меҳнат муносабатлари

Сут ўрнига пул беринг

 

Ишлаб чиқариш корхонасининг ходими унга бериладиган даволаш-профилактика озиқ-овқатини пул билан алмаштиришни илтимос қилди. Иш берувчи ходимнинг ушбу илтимосини қаноатлантиришга ҳақлими?  

 

– Гапни меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга ҳақиқатан турли кафолатлар ва преференциялар берилишидан бошлаймиз. Хусусан, улар сут ва даволаш-профилактика озиқ-овқатини олишлари керак. Бу МКнинг 217-моддаси ва 0184-05-сон СанҚваНда назарда тутилган.

Даволаш-профилактика озиқ-овқати (ДПОО) – бу инсоннинг органлари ва тизимларини меҳнатнинг зарарли ва ноқулай омилларидан ҳимоя қилишга қаратилган махсус озиқ-овқатдир. Бундай таъсир фактини иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича аниқлайдилар (Низом, ВМнинг 15.09.2014 й. 263-сон қарорига 1-илова).

Иш берувчи иш ўринларини 5 йилда камида бир марта ФҲХ шартнома асосида жалб қилинадиган ихтисослашган ташкилот билан биргаликда аттестациядан ўтказади (Низом, 8, 10-б.)

Аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича айрим иш ўринлари учун қуйидагилар назарда тутилиши мумкин:

● йиллик қўшимча тўланадиган таътил;

● қисқартирилган иш вақти;

● ДПОО.

«Зарарли» ишлар рўйхати, ДПОО билан таъминлаш нормалари, тартиби ва шартлари жамоа шартномасида белгиланади, агар у тузилмаган бўлса – ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади (МК 217-м. 2-қ.).

 

Мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар зарарли ва ноқулай меҳнат шароитларида ишловчиларга бепул ДПОО беришлари шарт. Агар иш берувчи иш ўринларини аттестациядан ўтказишни ташкил этмаган бўлса, бу уни ходимларга ДПОО бериш мажбуриятидан озод этмайди. Уларни бермаганлик учун 5 БҲМдан 10 БҲМгача жарима назарда тутилган (МЖТК 49-м.), йил давомида такроран ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда – 10 БҲМдан 15 БҲМгача (МЖТК 49-м.).

 

0184-05-сон СанҚваН ДПОО рационининг 4 турини ва уларда ишлаш уларни бепул олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар рўйхатини белгилайди (0184-05-сон СанҚваН 5-бўлими).

ДПООни пул ёки бошқа қимматликлар билан компенсация қилиш, шунингдек ДПООни ўтган вақт учун беришга рухсат этилмайди (0184-05-сон СанҚваН 4.3.-б.).

 

Ленара Хикматова,

«Norma» МЧЖнинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти.

Прочитано: 458 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика