Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 08 / Хўжалик юритиш қоидалари

Журнални юритиш мажбурий

 

Қонун ҳужжатларида иш жойида ўтказиладиган инструктажнинг (техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича) кириш (бошланғич) қисмига қандайдир ўзгартиришлар киритилдими?

Журнални юритиш мажбурий ҳисобланадими? 

 

Қонун ҳужжатларига охирги пайтларда иш жойида бошланғич инструктаж (меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитишларни ташкил этиш ва билимларини синаш) қисмида ўзгартиришлар киритилмаган.

Иш берувчи техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғинга қарши муҳофаза ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидалари бўйича ходимларга инструктаж ўтказиши шарт (МК 215-м. 1-қ.).

50 нафар ва ундан ортиқ ходимлар ишлайдиган ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ёки меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис лавозими мажбурий тартибда тузилади. 50 ва ундан ортиқ бирликдаги транспорт воситалари мавжуд ташкилотларда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий қилинади. 50 нафардан кам ходим ишлайдиган ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис лавозимини жорий қилиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади («Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 12-м. 1, 2-қ.).

Ходимлар инструктажи кириш ҳамда иш жойидаги инструктажга бўлинади. Иш жойидаги инструктаж, ўз навбатида, бошланғич, даврий ва навбатдан ташқари турларга тақсимланади. Инструктаж ўтказиш натижалари тегишли журналга киритилади (Намунавий низомнинг 8–10-б., АВ томонидан 14.08.1996 йилдаги 272-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Вазирликлар, идоралар, холдинглар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар, ишлаб чиқариш бирлашмалари, хўжаликлар ва корхоналар, илмий-тадқиқот институтлари, ўқув муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари учун, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, инструктаж бўйича журналларни юритиш мажбурий ҳисобланади (Намунавий низомнинг 1-б.).

Прочитано: 765 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика