Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 03-04 / Хўжалик юритиш қоидалари

Аралаш шартнома: тузиш шартлари

 

Интернет-провайдер (МЧЖ) телекоммуникация хизматларини ускуна ёрдамида кўрсатади, провайдер ушбу ускунани мижозларда ўрнатади. Бунда ҳақ эвазига хизматлар кўрсатиш ва ускунани сотиб олиш бўйича ягона шартнома тузилади. Бироқ ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш, буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади (ФК 703-м). Берилаётган ускуна эса истеъмол қилинмайдиган ашё ҳисобланади. Истеъмол қилинмайдиган ашёлар қайта-қайта фойдаланишга мўлжалланган, бунда ўзининг дастлабки ҳолатини узоқ вақт давомида сақлаб қоладиган ҳамда аста-секин емирилиб борадиган ашёлардир (ФК 89-м.).

Хизматлар кўрсатиш ашёвий шаклда бўлмаганда, бир шартномалар ҳақ эвазига хизматлар кўрсатиш (абонент тўлови билан) элементларини ва ускунани сотишни кўрсатиш мумкинми? Ёки провайдер иккита алоҳида шартнома тузиши шартми? 

 

Битта умумий шартномага турли шартномаларнинг киритилиши қонунга зид бўлмайди.

Ускунани сотиш фуқароликка оид қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади (ФК 29-боби). Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммасини тўлаш мажбуриятини олади (ФК 386-м.). Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича эса ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш мажбуриятини олади (ФК 703-м.).

Ҳақиқатан ҳам, булар турли шартномалар ҳисобланади, бири иккинчидан фарқли ўлароқ ашёвий шаклда (олди-сотди) бўлади, иккинчиси эса (ҳақ эвазига хизматлар кўрсатиш) ашёвий шаклда бўлмайди. Бироқ белгиланишича, фуқаролар ва юридик шахслар шартномалар тузишда эркин ҳисобланадилар. Тарафлар қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган шартномаларни ҳам тузишлари мумкин. Тарафлар турли шартномаларнинг элементларини ўз ичига оладиган шартнома (аралаш шартнома) тузишлари мумкин. Аралаш шартнома бўйича тарафларнинг муносабатларига элементлари аралаш шартномада бўлган шартномалар тўғрисидаги қоидалар қўлланилади (ФК 354-м.).

Бундан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқилаётган ҳолатда бир шартномада ушбу хизматларни қабул қилиш учун ускуналарни ўрнатиш ва уларни абонентнинг мол-мулкига ўтказиш орқали интернет-провайдер хизматларини кўрсатиш шартларини белгилаб олиш мумкин. Ушбу шартномада турли шартномаларнинг элементлари (текинга хизматлар кўрсатиш ва ускуналарни сотиш) мавжуд бўлади. Бу шартнома қонунчиликка зид бўлмайди, сабаби ускунани сотиш шартноманинг бошқа элементига (хизматлар кўрсатишга) таъсир кўрсатмайди ва халал бермайди.

Бунда компания билан уяли алоқа хизматлари юзасидан тузилган шартномани  мисол қилиб келтириш мумкин. Абонентни улашда уяли алоқа хизматлари кўрсатиш шартномаси тузилади ва сим-карта берилади. Мазкур ҳолатда бир шартномада хизматларни (алоқа хизматларини) ҳақ эвазига кўрсатиш шартномаси ва мол-мулкни – сим-картани текинга бериш аломатлари мавжуд бўлган шартнома мужассам топган (ФК 355-м.).

 

Нурали Нурмуҳамедов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 622 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика