Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2020 год / № 52 / Пенсия масалалари

Меҳмонлар кетолмай қолганда

 

Германиялик дўстларимни Ўзбекистонга меҳмонга таклиф қилдим. Дўстларимдан бири бахтсиз ҳодисага учради – оёғи синиб қолди. Касалхонага мурожаат қилишига ва у ерда маълум вақт даволанишига тўғри келди. Бунинг устига пандемия даврида коронавирус юқтириб олди ва яна даволаш муассасасида даволаниб чиқди. Унинг бўлиш муддати аллақачон тугаган ва, тегишли равишда, унинг ва оила аъзоларининг визалари муддати узайтирилди.

Мазкур ҳолатда қандай йўл тутиш лозим? 

 

– Ўзбекистон Республикасига маълум муддатга визасиз, электрон ва туристик виза билан келиб, шу муддат ичида бахтсиз ҳодиса (жароҳат олганлиги ёки бошқа оғир касаллик) сабабли даволаш муассасаларига жойлаштирилган ва белгиланган муддатда республика ҳудудидан чиқиб кетиш имкони бўлмаган хорижий фуқароларга ЎзР ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ ҳамда вилоятлар ИИБ томонидан ҳар бир ҳолат бўйича тегишли даволаш муассасаси хорижий фуқаронинг даволаниш муддати кўрсатилган ҳолда берган хулосасига асосан, маъмурий чоралар қўлланилмасдан чиқиш (EXIT) визаси расмийлаштириб берилади.

Хорижий фуқаро ёки унинг қонуний вакили даволаниш муддати тугагач, 3 иш кунида чиқиш (EXIT) визасини расмийлаштириш учун ҳудудий ИИОга белгиланган тартибда ариза ва бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

Алоҳида ҳолларда, эпидемия (пандемия) муносабати билан карантин жорий этилган ҳудудда вақтинча бўлиш муддати тугаган хорижий фуқароларга, шунингдек уларни қабул қилган уй-жой эгалари ва мансабдор шахсларга нисбатан карантин муддати тугагунга қадар ҳудудда бўлиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий чоралар қўлланилмайди.

Карантин муддати тугаганидан сўнг Ўзбекистон Республикасига маълум муддатга визасиз, электрон ва туристик виза билан келган хорижий фуқаролар 30 сутка ичида чиқиш (EXIT) визасини расмийлаштирмасдан республика ҳудудидан чиқиб кетишлари лозим.

Визасиз режим жорий этилган хорижий давлатлар фуқаролари, шунингдек виза асосида яшаётган хорижий фуқаролар карантин муддати тугагач, белгиланган тартибда 3 иш куни ичида ҳудудий ИИОга тегишли ҳудудда вақтинчалик бўлиш муддатини узайтириш масаласида уларни таклиф қилган (қабул қиладиган) жисмоний ва юридик шахслар орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Вақтинчалик бўлиш муддати карантин муддати тугаган кундан бошлаб узайтирилади (Тартибнинг 6-4, 6-5-бандлари, ВМнинг 21.11.1996 йилдаги 408-сон қарорига 1-илова).

 

Санжар Хўжааҳмедов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 309 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика