Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2020 год / № 52 / Юридик маслаҳатлар

Хизматлар сифатини тасдиқлаш лозим

 

Кўп қаватли уйда иссиқлик таъминоти хизматлари лозим даражада кўрсатилмаяпти. Квартирадаги ҳаво ҳарорати 14 даражани ташкил этяпти. Уйда яшовчилар туман иссиқлик таъминоти бўлимига кўп марта мурожаат қилдилар, лекин натижа бўлмаяпти.

Ушбу муаммони ҳал этиш учун қайси инстанцияларга мурожаат қилиш керак?

Иссиқлик таъминоти берилмаган давр учун ҳақ тўлашни рад қилиш мумкинми? 

 

Иссиқлик таъминоти бўйича тўловларни қайта ҳисоб-китоб қилиш учун таъминот сифати лозим даражада бўлмаганлиги қайд этилган ҳужжатлар бўлиши керак.

Иситиш мавсуми даврида ҳаво ҳарорати иссиқлик тъминоти бўйича белгиланган меъёрларга мувофиқ бўлиши керак:

  • турар жой хоналаридаги ҳарорати камида 20°С;
  • 1995 йилгача қурилган кўп қаватли турар жой хоналаридаги ҳарорати камида 18°С;
  • иссиқлик тизими реконструкция қилинмаган уйларда - турар жой хоналарини иситиш тадбирларини амалга ошириш шароитидаги ҳарорат камида 18°С бўлиши лозим (Қоидаларнинг 12-б., ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон қарорига 1-илова).

Иссиқлик энергияси таъминоти нормативлари, томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, ҳисоб-китоб ва қайта ҳисоб-китоб қилиш тартиби, неустойка тўланадиган ҳолатлар ва бошқалар иссиқлиқ таъминоти шартномасида кўрсатилиши лозим. Юқорида келтирилган нормативлар муайян шартларга риоя этилганда ҳақиқий ҳисобланади (Қоидаларнинг 4, 7, 9-б.).

Етказиб берувчининг айби билан иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатилмаганда ёки хизматлар зарур сифат ва тартибда кўрсатилмаганда, истеъмолчи:

  • неустойка (жарималар, пенялар) тўлашни;
  • қайта ҳисоб-китоб амалга оширилишини талаб қилишга ҳақли (Қоидаларнинг 85-б. 4-хатбошиси).

Истеъмолчилар томонидан иссиқлик таъминоти йўқлиги ёки иссиқлик манбаининг пасайиши тўғрисида ариза берилгандан кейин етказиб берувчи 18 соат мобайнида ариза берувчининг вакиллари иштирокида тегишли далолатномани тузиш учун ўз вакили ҳозир бўлишини таъминлаши лозим (Қоидаларнинг XII, XIII бўлими 76-б.).

Иссиқлик таъминоти шартномасида белгиланганидан ортиқча танаффуслар вақти учун иссиқлик таъминоти хизматларига ҳақ тўламаслик мумкин (Қоидаларнинг 85-б. 3-хатбошиси).

Коммунал хизматлар кўрсатилмаганлиги ёки лозим даражада кўрсатилмаганлиги тўғрисидаги шикоят билан Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига, зарарни қоплаш тўғрисидаги даъво билан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилишингиз мумкин (ФПК II бўлими ­2-кичик бўлими; Низомнинг 11-б. «г» кичик б., ВМнинг 19.12.2019 йилдаги 1015-сон қарорига 1-илова; Низомнинг 10-б. «а» кичик б. 21-хатбошиси, ВМнинг  2.06.2017 йилдаги 340-сон қарорига 1-илова). Бироқ шунга эътиборни қаратиш керакки, ариза бериш учун сизда етказиб берилаётган иссиқлик таъминотининг пасайиши далили қайд этилган ҳужжатлар бўлиши лозим.

 

Наргиза Воҳидова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 315 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика