Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2020 год / № 52 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

 

Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

 

2020 йилги бюджет параметрларига тузатишлар киритилди

 «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди (23.12.2020 йилдаги ЎРҚ-655-сон Қонун).

 

Давлат (Ҳукумат) номидан ёки давлат кафолати остида ташқи қарзни жалб этиш бўйича имзоланадиган янги шартномаларнинг чегараланган ҳажми 4 млрд АҚШ долларидан 5,5 млрд АҚШ долларигача оширилди. Шундан Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган чора-тадбирларни молиялаштириш учун 2,5 млрд АҚШ доллари миқдорида белгиланди.

Шунингдек қуйидаги параметрларга тузатишлар киритилди:

а) давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари прогнози ҳамда уларнинг харажатлари:

  • даромадлар 1 247 492,1 млн сўмга камайтирилди;
  • харажатлар 1 090 889,3 млн сўмга оширилди;

б) республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга (марказий давлат бошқаруви органлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар ва ҳ.к.) ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари 3 049 055,7 млн сўмга оширилди.

Сенатнинг 18 декабрдаги мажлисида таъкидланганидек, тузатишлар Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг харажатлари 10 трлн сўмдан 13,4 трлн сўмгача кўпайтирилганлиги муносабати билан ишлаб чиқилган. Коронавирус пандемиясининг кутилганидан узоқроқ давом этаётганлиги ва қўшимча харажатлар юзага келиши бундай тузатишлар киритилишига сабаб бўлди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 23.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов,  

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 497 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика