Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2020 год / № 50 / Паспорт масалалари

Ов қилиш тартиби

 

Қайнотам Германия фуқароси, хорижликлар учун яшаш гувоҳномасига эга  ва Тошкент шаҳрида доимий истиқомат қилади. Германияда у ашаддий овчи бўлиб, ов қуроли бўйича катта коллекция эгасидир.

У ов қуролини Ўзбекистонга олиб келишга ҳақлими?

Ёки у Ўзбекистонда қурол сотиб олиб, Германиядаги дўстларини ов қилишга таклиф қила оладими?

 

– Ўзбекистонда доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар «Қурол тўғрисида»ги Қонунда республика фуқаролари учун белгиланган тартибда фуқаровий қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ўзлари фуқароси бўлган чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасининг аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотларнинг илтимосномалари асосида ЎзР Миллий гвардияси томонидан берилган қурол олишга доир рухсатномалар бўйича Ўзбекистонда фуқаровий қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга. Олинган фуқаровий қуролни ва унинг ўқ-дорилари улар олинган кундан эътиборан 5 кундан кечиктирмайди Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши лозим (Қонуннинг 29-м.).

Ўзбекистон ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензияси мавжуд бўлган юридик шахснинг таклифномаси, ушбу юридик шахс билан ов қилиш учун тузилган шартнома ёки спорт тадбирларида иштирок этиш учун таклифнома мавжуд бўлган ҳамда фуқаровий қурол муомаласига ушбу Қонунда назарда тутилган чекловларни инобатга олган ҳолда ЎзР Миллий гвардияси томонидан бериладиган тегишли рухсатномалар мавжуд бўлган тақдирда, Ўзбекистон ҳудудига ов ва спорт қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб кириши мумкин. Олиб кирилган ов ва спорт қуроли ҳамда унинг ишлатилмаган ўқ-дорилари шартномада ёки таклифномада белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши керак.

Ўзбекистон ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар республикада турган даврда фуқаровий қуролни ва унинг ўқ-дориларини ЎзР Миллий гвардияси томонидан қурол олиш учун берилган рухсатномаларга кўра сақлаши мумкин.

Ўзбекистонда доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Қонунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тартибда фуқаровий қуролни ва унинг дориларини сақлаш, олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон ҳудудига ўзини ҳимоя қилиш қуролини олиб кириш тақиқланади.

Республика ҳудудидан фуқаровий қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиб чиқиш муддатларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибининг бузилиши уларнинг олиб қўйилишига сабаб бўлади (Қонуннинг 31-м.).

 

Санжар Хўжааҳмедов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 352 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика