Norma.uz

Инвентаризацияни ўтказмаслик нимага олиб келади?

Қонунчилик инвентаризацияни ўтказмаслик ёки уни ўтказиш муддатларини бузганлик учун тўғридан-тўғри жавобгарликни назарда тутмайди. Бироқ бу амалиётда ҳаммаси яхши бўлишини англатмайди. Бу масалага совуққонлик билан қараш оқибатлари ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «TRI-S-Audit» аудиторлик компанияси директори Светлана Голосова гапириб берди:

 

– Инвентаризация – бу, энг аввало, камомадни аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобини қонунчилик талабларига мувофиқ келтириш имконини берадиган ички назорат дастагидир. Уни ўтказиш қоидалари 19-сон БҲМСда белгиланган.

 

Активларнинг сақланиши учун корхона раҳбари мулкдорлар олдида жавоб беради. У – асосий моддий жавобгар шахс. Унинг вазифаси – бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, активлар сақланишини ва улардан самарали фойдаланилишини назорат қилишни таъминлаш («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 11-м.). У томонидан ваколат берилган шахслар ҳам ҳисоб учун жавобгар бўладилар.

Аудиторлик ташкилотлари текширув чоғида биринчи навбатда корхонада инвентаризацияни ўтказиш бўйича 19-сон БҲМС талабларига риоя қилинишига эътибор берадилар. Агар – риоя қилинмаса, аудиторлар ёки улар ҳозирлигида инвентаризация ўтказилишини ташкил қиладилар ёхуд ўзлари уни танланма асосда ўтказадилар ё – агар раҳбарият инвентаризацияни ўтказишга тўсқинлик қилса – ўз хулосаларида тегишли ёзувни амалга оширадилар.

Инвентаризацияни ўтказмаслик бошланғич ҳужжатларнинг юритилиши ва умуман, бухгалтерия ҳисобини юритиш корхонада жуда паст даражада ташкил этилганидан далолат беради. Текширувчилар учун ўзига хос ишора...

Мен аудиторлар иштирокида ўтказилган, унинг натижалари бўйича корхонада ҳаммаси рисоладагидек бўлган битта ҳам инвентаризацияни мисол тарзида келтиролмайман. Ҳар доим тартибга келтириш лозим бўлган нимадир топилади: камомад, ҳисобга олинмаган ортиқча ашёлар, навларнинг аралаштириб юборилиши. Дебиторлик/кредиторлик қарзини инвентаризация қилиш раҳбарият пул маблағларининг ўз вақтида келиб тушишини қандай таъминлаётганлиги, уларни қандай сарфлаётганлиги, ҳисоб қанчалик тўғри юритилаётганлигини баҳолаш имконини беради. Шунингдек, инвентаризация вақтида мол-мулк текширилади, унинг ҳолати аниқланади ва натижалар бўйича қайта баҳолаш амалга оширилиши мумкин.

Таъкидлайман: корхонада муаммолар инвентаризация далолатномаларининг мавжуд эмаслиги туфайли эмас, балки инвентаризация натижаси ўлароқ нуқсонларнинг тузатиб қўйилмаслиги туфайли юзага келади.

Инвентаризацияни номигагина ўтказиш ва барча ҳужжатларни тузиш мумкин, расман – тафовутлар бўлмайди. Бироқ ҳақиқатда ўтказилган инвентаризация ёки текширув оқибатида бу нафақат қўшимча солиқларни ҳисоблаш ва ҳисоботларни қайта топширишга олиб келиши, балки мансабдор шахсларнинг маъмурий, баъзан эса жиноий жавобгарлиги билан якунланиши мумкин.

Биз инвентаризация ўтказилишини талаб қилиб туриб олганимизда, бизда амалиётда шундай ҳолат бўлганди. Натижада бу нафақат ҳисобга тузатишлар киритиш, балки корхона раҳбариятини назорат қилувчи органларнинг эътирозларидан ҳам қутқариб қолиш имконини берди. Агар назорат қилувчи орган бухгалтерия ҳисоботини сохта (қалбаки) деб ­эътироф этса, жиноий жавобгарлик рўй беради. Бу қандайдир активлар ва мажбуриятлар ишончсиз кўрсатилган тақдирда рўй беради.

 

Олег Гаевой тайёрлади.

Прочитано: 631 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика