Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 47 / Божхона

Байрамлар яқин. Лекин кайфиятни туширманг!

 

Божхоначилар пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди

 

Янги йил байрами арафасида кишининг дилини хира қиладиган ҳолат кўпаяди – пиротехника воситалари ҳамманинг тинчини бузади. Божхона органи ходимлари бундай қонунга зид фаолиятнинг пайини қирқишда доим фаолдир.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларини кўча-кўйда пуллаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбирда «KIA Carnival» русумли автомашинанинг юкхонасида У.А.га тегишли бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 111 млн сўмга яқин, жами 9 турдаги 56 172 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди ҳамда ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки божхона суриштирувлари олиб борилмоқда.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 298 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика