● Бугун божхона органларида 56 та ахборот тизими ва 30 та интерактив хизматлар татбиқ этилган
● Божхона расмийлаштируви вақти экспортда 1,7 баробарга, импортда 1,4 баробарга қисқарган
● Хорижий автонинг Ўзбекистонда бўлиш муддатини онлайн узайтирса бўлади
Давлат божхона қўмитаси томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Рақамли божхона – ташқи савдода шаффофлик гарови» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда Давлат божхона қўмитасининг тегишли бошқарма бошлиқлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.