Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 47 / Божхона

Тадбиркорлар ҳузурида

 

Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорга чиқариш, янги ишлаб чиқариш тармоқларини йўлга қўйиш ва ишчи ўринларини яратиш бугунги кундаги асосий вазифалардан ҳисобланади.  

 

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, уларнинг экспорт фаолиятига доир муаммоларни ҳал этиш борасида тизимли ишлар ташкил этилмоқда. Пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган «Технопарк» МЧЖда бўлиб ўтган учрашувда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов, Божхона назоратини ташкил этиш бўлими бошлиғи Ш.Худоёров ҳамда «Тошкент-товар» ТИФ божхона пости бошлиғи У.Қодиров корхонанинг иш фаолияти, яқин ва узоқ йиллик лойиҳалари билан танишишди.

Учрашувда божхона соҳасига оид қабул қилинган муҳим фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди, рақамли божхона рақамли иқтисодиётнинг узвий бўлаги сифатида юртимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларда муҳим аҳамият касб этаётганлиги, соҳага замонавий технологияларнинг жорий қилинганлиги натижасида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ўз юкларини тез фурсатларда ҳамда инсон омилисиз «Хавфни бошқариш» автоматлаштирилган тизими доирасида электрон божхона юк декларациялари «яшил», «сариқ» ҳамда «қизил» йўлакларга тақсимланган ҳолда божхона расмийлаштирувидан ўтказилаётганлиги, божхона постларида экспорт жараёнлари эса 24 соат мобайнида узлуксиз амалга оширилаётгани таъкидланди.

 

Маълумот ўрнида.

Республика Президентининг фармон ва қарорлари асосида корхона томонидан божхона тўловларидан 583,9 млрд сўм имтиёз қўлланилган ҳолда Хитой, Германия, Жанубий Корея, Россия ва бошқа Европа давлатларидан қиймати 53,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган замонавий технологик асбоб-ускуна ва хом ашёлар олиб келинган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида «Techno Export» корхонаси билан ҳамкорликда қиймати 56 млн АҚШ долларилик маиший техника товарлари Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Украина ва бошқа МДҲ давлатларига экспорт қилинган. Корхонада 3 500 нафардан ортиқ ишчи ўринлари яратилган.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 224 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика