Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 47 / Жавоб берамиз

КПК орқали реализация қилишда кимлар ЭҲФни расмийлаштирмайди

 

Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида янги хизмат – «Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларини рўйхатдан ўтказиш» сервиси пайдо бўлди. Энди товарлар ва хизматларни корпоратив карта ёрдамида реализация қилишда электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришдан умуман воз кечиш мумкинми? 

Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни экспертлар шарҳлаб беришди.

 

Гулнора ЭРГАШЕВА,
солиқ маслаҳатчиси:

 

– Товарлар ва хизматларни корпоратив карта ёрдамида реализация қилишда ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш амалиётидан воз кечиш – мумкин, бироқ сизда онлайн-НКМ ёки виртуал касса ўрнатилган бўлиши шарти билан. «Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларини рўйхатдан ўтказиш» сервиси эски намунадаги фискал хотирали НКМ чеклари билан ишламайди.

Ҳуқуқий нуқтаи назардан бу масалада ҳаммаси аниқ эмас. Президентнинг 30.10.2018 йилдаги «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5564-сон Фармонига ҳалигача ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилмаган. Унда илгаригидек норма мавжуд бўлиб, унга асосан корпоратив пластик картадан фойдаланган ҳолда ҳисрб-китобни амалга оширганда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш шарт. Ушбу Фармон чиққан пайтдан ­эътиборан учта норматив ҳужжат чиқди, улардан ЭҲФни бундай вазиятда касса чеки билан алмаштириш мумкинлиги келиб чиқади.

СКнинг 47-моддасида айтилишича, товарлар ва хизматлар олди-сотди битимларини амалга оширишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирадилар. Бунда шу модданинг 3-қисмидан онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки ЭҲФнинг ўрнини тўлиқ босиши келиб чиқади.

Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова) ­5-бандида товарлар ва хизматлар корпоратив пластик карталар орқали реализация қилинганда ҳисобварақ-фактура сотиб олувчининг талабига кўра расмийлаштирилиши тўғрисидаги норма мавжуд.

Ва ниҳоят, Президентнинг «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6098-сон Фармонининг 2-бандига асосан хўжалик юритувчи субъектларга корпоратив пластик карталардан фойдаланган ҳолда товарларни (хизматларни) шартнома тузмасдан сотиб олишга рухсат берилган, бироқ электрон ҳисобварақ ёки онлайн-НКМнинг чеклари мажбурий равишда олиниши шарт.

Солиқ кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 489-сон қарори ва ­ПФ-6098-сон Фармон – бу замонавий ЭҲФ ва онлайн-НКМ тизимларининг имкониятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган янги НҲҲлардир. ПФ-5564-сон Фармон қабул қилинган пайтда ушбу технологиялар ҳали жорий қилинмаган эди.

Бироқ қонунчиликдаги ушбу ўзига хос жиҳатлар ҳақида ДСҚ ўтган ҳафтада солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида «Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларини рўйхатдан ўтказиш» сервисини ишга туширгунга қадар гапиришмаган. Тўғри, сўнгги вақтда ПФ-5564-сон Фармонда шундай белгилангани учун эмас, балки мазкур сотишлар бўйича ­маълумотларни қандайдир тарзда ДСҚ ахборот тизимига киритиш зарурлиги учун бундай йўл тутишди. Акс ҳолда улар ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китобларни автоматик тарзда тўлдириш чоғида ҳисобга олинмай қоларди.

Энди эса ЭҲФни расмийлаштирмасдан уддалашнинг техник имконияти пайдо бўлди. Шуниси аниқки, НКМ чекини олиш ҳисобварақ-фактура тақдим этилишига эришишдан кўра анча осон. Бунинг устига, у муддатлар бўйича 489-сон ВМҚнинг ­2-иловаси талабларига тўлиқ жавоб беради, бу талаблар ЭҲФни расмийлаштиришнинг муқобили бўлмагани учун кўпинча бузиларди.

Таъкидлаб ўтишни истардимки, Солиқ кодекси, 489-сон қарор ва ­ПФ-6098-сон Фармон КПК орқали харид қилганда ЭҲФни расмийлаштиришдан воз кечиш ва онлайн-НКМ чеки кифоя қилиши учун тадбиркорларга мустаҳкам ҳуқуқий асосни барпо этади. ПФ-5564-сон Фармонга эса, эртами-кечми, барибир ўзгартиришлар киритилади албатта.

Шунингдек, мазкур янгилик бўйича барча масалаларни ҳал қилиш учун «Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларини рўйхатдан ўтказиш» сервиси билан ишлаш бўйича расмий батафсил йўриқномалар пайдо бўлиши керак.

Бугунги кунда корпоратив карталар орқали товарлар ва хизматларни реализация қилишда ҳисобварақ-фактурани фақат сотувчи эски намунадаги фискал хотирали ­НКМдан фойдаланишда давом этаётган ҳолларда ўрнини босиб бўлмаслиги келиб чиқади.

Эслатиб ўтаман, ҳисобварақ-фактуралар тўғрисидаги 489-сон Низомнинг 5-бандига асосан ЭҲФ сотиб олувчининг талабига кўра товарлар (хизматлар) реализация қилинган календарь ойнинг охирги санасига қадар – товарлар (хизматлар) амалда реализация қилинган сана билан расмийлаштирилган ҳолда тақдим этилиши шарт.

 

Светлана ГОЛОСОВА,
«TRI-S-AUDIT» МЧЖ директори:

– Президентнинг ПФ-5564-сон Фармони қабул қилиниши биланоқ қонунчиликда зиддиятлар юзага келди. Сабаби 2007 йил таҳриридаги Солиқ кодексида ҳам ҳисобварқ-фактураларга тенглаштирилган ҳужжатлар рўйхати мавжуд эди ва НКМ чеки ҳам – улар орасида бўлган!

Корпоратив пластик карта орқали амалга оширилган ҳар бир ҳисоб-китобни ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштириш талаби тадбиркор ишини жуда қийинлаштиради, шу боис унга кўпинча риоя қилинмаган. Бироқ ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китобларни автоматик тарзда тўлдиришга ўтиш билан ҳисобварақ-фактура ўрнини ҳеч нарса босолмайдиган бўлди, сабаби солиқ органларининг ахборот тизими томонидан онлайн-НКМ чеклари бўйича маълумотлар олинишини таъминлайдиган техник ечим мавжуд эмас эди.

Шахсий кабинетда «Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларини рўйхатдан ўтказиш» хизматининг пайдо бўлиши билан:

● ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китобларни автоматик тарзда тўлдириш шароитларида СКнинг 47-моддасида назарда тутилган турли вариантлардан фойдаланишнинг техник имконияти пайдо бўлди;

● агар ҳисобварақ-фактуралар тўғрисидаги Низомнинг (ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган) 5-бандига асосан сотиб олувчи ҳисобварақ-фактура тақдим этилишини талаб этмасликни лозим топса, кейинчалик қандай ҳаракат қилиш тушунарли бўлди.

Ва ниҳоят, ПФ-6098-сон Фармон корпоратив пластик карта орқали қилинган харидни ҳисобварақ-фактурани мажбурий тарзда расмийлаштирмаган ҳолда расмийлаштириш мумкинлиги ва у ҳам қонунийлигини яна бир бор тасдиқлади. Шундай экан, бизнес учун кам чиқим келтирадиган нормалар бўйича ишлаш мумкин ва зарур.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Прочитано: 469 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика