Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 47 / Жавоб берамиз

Нима учун солиқчилар МЧЖдан аудиторлик хулосасини талаб қилишмоқда?

 

Солиқ органлари 1 октябрдан кейин активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 000 баробаридан ортиқ бўлган МЧЖдан аудиторлик хулосасини талаб қила бошлашди. Бироқ 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармон 15-банди 5-хатбошисига асосан бундай аудит йил якуни бўйича ўтказилиши керак. 

 

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ­ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

 

 

– Ҳаммаси вазиятга боғлиқ. МЧЖдан аудиторлик хулосасини талаб қилаётган солиқ органлари ҳақлигини тушуниш учун, келинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кўриб чиқайлик.

22.01.2020 йилдаги ЎРҚ-603-сон Қонун билан иккита қонунга ўзгартиришлар киритилган эди:

«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 46-моддаси иккинчи хатбоши билан тўлдирилди, унга мувофиқ активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 000 баравари миқдоридан кўп бўлган жамиятлар мустақил ташқи аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказиладиган ҳар йилги аудиторлик текширувидан ўтиши шарт;

«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси норма билан тўлдирилди, унга кўра, активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 000 баравари миқдоридан кўп бўлган масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши керак.

Таъкидлаб ўтаман, ушбу ўзгартиришлар ЎРҚ-603-сон Қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга кирган.

Ва 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармонга асосан активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 000 бараваридан ортиқ бўлган масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларни ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича талаб 2020 йил якунлари бўйича киритилади. Шу боис, агар солиқ органлари МЧЖдан 2019 йил якунлари бўйича аудиторлик хулосасини талаб қилишаётган бўлса, ушбу мезонни инобатга олган ҳолда уларнинг ҳаракатлари асоссиздир.

Лекин 19.09.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3946-сон Президент қарори ҳам мавжуд. Мазкур ҳужжатга асосан 2020 йил 1 январдан ҳисобот йили якуни бўйича қуйидаги шартлардан бир вақтнинг ўзида иккитасига жавоб берган тижорат ташкилотлари ҳам ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим:

● активларнинг баланс қиймати БҲМнинг 100 000 баробар миқдоридан ортиқ бўлса;

● маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушум БҲМнинг 200 000 баробар миқдоридан ортиқ бўлса;

● ходимларнинг ўртача йиллик сони 100 кишидан ортиқ бўлса.

Мазкур нормага мувофиқ ҳам ­«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритилиши керак, бироқ бу ҳалигача амалга оширилмаган.

Агар тегишли ўзгартиришлар «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунга киритилган бўлганда эди, солиқчиларнинг ҳаракатлари 19.09.2018 йилдаги ПҚ-3946-сон қарорга мувофиқ қонуний деб аниқ айтиш мумкин бўларди.

Ўйлайманки, ПҚ-3946-сон қарорга асосан нормаларни қўллаш юзасидан Молия вазирлиги ва ДСҚ расмий тушунтиришлар беришади.

Солиқ тўловчилар шуни ёдда тутишлари зарурки, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси учинчи қисми мажбурий аудиторлик текширувидан бош тортганлик учун хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўлланилишини назарда тутади. Маъмурий жазо қўлланилганидан кейин календарь йил тугагунига қадар такроран содир этилган ҳуқуқбузарлик хўжалик юритувчи субъект тўлаши лозим бўлган БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима билан жазоланади.

Хўжалик юритувчи субъектнинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами 20%идан ортиқ миқдорда жарима ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 6 ой мобайнида ойма-ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади. Жариманинг тўланиши хўжалик юритувчи субъектни мажбурий аудиторлик текширувидан ўтишдан озод қилмайди.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Прочитано: 279 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика