Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 39 / Ёнғин хавфсизлиги

Куз келди – кўзингни оч

 

Кузнинг салқин кунлари ҳам бошланиб қолди. Об-ҳаво ҳароратининг пасайиб бориши, табиийки, газ ва бошқа турдаги муқобил ёқилғи иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёжни орттиради. Бундай пайтларда иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш кўпинча кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин.  

 

Бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ ускуналари ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда бир қатор ёнғин ва хавфсизлик талабларига риоя қилиш керак бўлади. Хусусан:

● қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик;

● турар жойларда ўрнатилган иситиш тизимини назоратсиз қолдирмаслик;

● иситиш ускуналарининг носозлиги, тирқишлардан газ сизиб чиқмаслигини кузатиб бориш;

● иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюмларни сақламаслик;

● газ ускуналарини улаш тартиб-қоидаларига риоя қилиш ва уларга резина шлангкалар орқали уланишга йўл қўймаслик керак.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари олиб бораётган ўрганишлар давомида қишлоқ аҳолисига куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришда, шунингдек, уйларнинг мўриконларини тозалаш, иситиш печларининг яроқлилигини текшириш ишларида амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Вазирлик ҳамда газ ­таъминоти ва электр тармоқлари корхоналари ҳамда бошқа мутасадди таашкилотлар билан ҳамкорликда куз-қиш мавсумида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида профилактик ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан бу тадбирларда электр трансформаторларига техник хизмат кўрсатилди, жойлардаги газ тақсимлаш қутилари газ қувурлари таъмирланиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилган.

Қолаверса корхона-ташкилотларда рўй берадиган ёнғинлар халқ хўжалигига жуда кўп миқдорда моддий зарар келтириши билан бирга инсонларнинг оммавий заҳарланиши, тан жароҳати олиши ёки ҳалок бўлишига олиб келмоқда. Шу сабабли саноат корхоналаридаги технологик жараёнда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, ходимларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда тўғри ҳаракатланиш кўникмасини шакллантириш борасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари жойларда тушунтириш-профилактика ишларини олиб бормоқда.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги статистикасига кўра, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан 2019 йилнинг ўтганойи давомида ўтказилган профилактик ишлар натижасида 14 684 та бино ва иншоотларда ёнғин келиб чиқиш хавфи олди олинган. Содир бўлган ёнғинларни ўчириш вақтида кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида 27 нафар инсон қутқарилган.

 

Муҳаммад НОРБОЕВ,

Ўз МТРК ЁХТТЭБ мутахассиси, оддий аскар.

Прочитано: 467 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика