Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 39 / Божхона

Тадбиркорга мадад бўлиб…

 

Бугун тадбиркорлар бизнесни муваффақиятли юритиши учун уларга қулай ишбилармонлик шароитлари яратилмоқда, четдан технологик асбоб-ускуналарни келтириб ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, янги иш ўринлари яратганларга божхона тўловларидан имтиёзлар берилмоқда. 

 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари бевосита жойларга чиқиб, ана шундай тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ташкил қилмоқда, барча карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда уларнинг муаммоларини ўрганишмоқда. Бошқарма ҳамда «Ховос» ТИФ божхона пости ходимлари ҳамкорлигида Янгиер шаҳридаги «Euroasian Industrial Union» Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасига уюштирилган учрашувда ҳам тадбиркорни қизиқтираётган масалалар корхонанинг ўзида ўрганилди.

МЧЖ шаклидаги ушбу корхона 2018 йилда 20 нафар ишчи билан фаолият бошлаган, ҳозирда бу ерда 40 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланган, жамият томонидан 2019 йил ва 2020 йилнинг ўтган саккиз ойи давомида умумий қиймати 830,9 минг АҚШ долларига тенг асбоб-ускуналар Хитой давлатидан келтирилган. Мазкур ускуналарни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш давомида 1,3 млрд сўмлик божхона имтиёзлари қўлланилган. Айни пайтда жамиятда 56 хил шифт плинтуслари ишлаб чиқарилмоқда. 2020 йилнинг ўтган даврида Қирғизистон ва Тожикистон давлатларига 250 минг АҚШ долларига тенг тайёр маҳсулотлар экспорт қилинган, шунингдек 2019 йил бошида ишчи-хизматчилар учун етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2 қаватли маъмурий бино фойдаланишга топширилган.

 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 336 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика