Реабилитация бўйича чоралар сифатида 63 ёшлик Ўзбекистон фуқароси – I гуруҳ ногирони Россия ёки Хитойдан нархи 1 530 АҚШ доллари турадиган ногиронларнинг йиғиладиган электрик аравачасини харид қилмоқчи. Солиқлар миқдори ва аравача қийматининг бир қисмини давлат томонидан компенсация қилишдан келиб чиқиб уни Ўзбекистонга етказиб бериш усули (транспорт компанияси ёки жисмоний шахснинг шахсий багажида) танланади.
Ногиронлар учун йиғиладиган электрик аравача чегара орқали олиб ўтилганда Ўзбекистон қонунчилигида қандай божхона тўловлари назарда тутилган?