Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 39 / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништирамиз

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг миллий стратегияси ишлаб чиқилмоқда

 

2021–2030 йилларда Аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинишининг миллий стратегия концепцияси лойиҳаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва муҳокама учун эълон қилинган.

 

 

Лойиҳа етакчи халқаро ташкилотлар: ХМТ, БМТТД, ЮНИСЕФ, Жаҳон банки, ОТБ ва ЕИ билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Стратегияни амалга ошириш учун Кенгаш ташкил этилади, қуйидагилар унинг асосий вазифалари жумласига киради:

● давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва хизматлар тизимини баҳолаш ва мониторинг қилиш учун инструментларни аниқлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, статистик маълумотларнинг сифатини яхшилаш ва очиқлигини таъминлаш;

● ижтимоий нафақаларнинг миқдорларини белгилашдаги мезонларни қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартларга асосланган ва миллий менталитет, аҳоли турмуш тарзидан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий ҳимоя минимал даражасини аниқлаш;

● кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва болалари бўлган оилаларга нафақаларнинг структураси сифатини ошириш, даромади паст аҳоли қатламини аниқлаш мезонларини кўриб чиқиб очиқ ва адолатли тизимни яратиш;

● ижтимоий хизматлар кўрсатиш механизмларини интеграция қилиш учун «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими функцияларини янада кенгайтириш;

● камбағалликни қисқартириш ва инсон капиталини ривожлантириш дастурларини, шунингдек аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва меҳнат бозорини активлаш бўйича дастурларни ўзаро мувофиқлаштириш;

● болалар, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдамни етказиш тартиби ва тизимини қайта кўриб чиқиш ва мукаммаллаштириш.

Ҳужжат лойиҳаси билан:

● 2021–2030 йилларда Аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинишининг миллий стратегия концепцияси;

● Концепцияни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш назарда тутилган.

 

Лойиҳалар ўзгартирилиши, уларга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин. 

 

Лола АБДУАЗИМОВА.

Прочитано: 456 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика