Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 39 / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништирамиз

7-сон БҲМС лойиҳасида 3 та ҳужжат бирлаштирилган

 

Молия вазирлиги томонидан 7-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти «Номоддий активлар»нинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Стандарт лойиҳаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бирхиллаштириш ва сонини қисқартириш мақсадида тай­ёрланган.

– Янги БҲМС «Номоддий активлар» ўзида 3 та ҳужжатни бирлаштирди:

● 7-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти «Номоддий активлар» (янги таҳрири) (рўйхат рақами 1485, 27.06.2005 й.);

● 11-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти «Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлар» (рўйхат рақами 581, 28.12.1998 й.);

● молия вазирининг «Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1539, 14.01.2006 й.).

БҲМСнинг мақсади мулк, хўжалик юритиш ёки тезкор бошқарув ҳуқуқлари асосида бюджет, банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлган номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттириш услубиятини белгилаш ҳисобланади.

Қуйидагилар номоддий активлар ҳисобининг асосий қоидалари ҳисобланади:

● тан олиш пайтини белгилаш;

● баланс қийматини баҳолаш;

● фойдали хизмат муддатини баҳолаш;

● амортизация ҳисоблаш усулларини белгилаш;

● баланс қийматидаги бошқа ўзгаришларни баҳолаш ва ҳисобга олиш ҳамда уларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижаларни аниқлаш;

● улар бўйича ахборотларни молиявий ҳисоботда очиб бериш тартиби.

 

Прочитано: 472 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика