Хусусий болалар боғчаси 16 мартдан карантинга ёпилган.
Муассаса карантин даврида мактабгача таълим соҳасида хизматларни масофавий тарзда, бундай хизматлар уставда кўрсатилмаган бўлса ҳам, кўрсатиши мумкинми?
– Ҳа, мумкин.
Кўриб чиқилаётган ҳолатда мактабгача таълим соҳасидаги масофавий хизматлар – бу янги фаолият тури эмас, балки айнан ўша фаолият шаклидир.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам тадбиркорлик субъектлари қонун ҳужжатларида тақиқланмаган исталган фаолиятни амалга оширишга ҳақлидир.
Таъсис ҳужжатларида фақат асосий фаолият турларини санаб ўтиш мумкин. Юридик шахслар таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган фаолият турлари билан ҳам шуғулланишлари мумкин («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддаси).
Альберт Сафин,
«Norma» МЧЖ эксперти.