МЧЖ қўшма корхонаси (ишлаб чиқариш ва умумий овқатланиш) жисмоний шахслардан биноларни ижарага олади. Covid-19 вируси тарқалганлиги туфайли корхона ўз фаолиятини тўхтатди. 2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармонга асосланган ҳолда, ижарага берувчиларга тўловни амалга ошириш имконият йўқлиги ҳақидаги хатлар юборилган. Коронавирус пандемияси даврида карантин чоралари қўлланилганлиги туфайли ўз фаолиятини тўхатишга мажбур бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловлари ҳисобланиши ва ундирилиши тўхтатиб турилади (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон).
Карантин даврида МЧЖ қандай ҳужжатга асосан жисмоний шахслардан кўчмас мулкни ижарага олувчи сифатида ижара тўловини ва ЖШДСни ҳисобламаслиги мумкин?
– Ижарага олинган бинонинг мулкдори билан қўшимча битим тузиб, ижара тўловини тўхтатиб туриш мумкин.
Саволда кўрсатилган ижара тўловини тўхтатиб туриш имконияти фақат ижарага олинадиган давлат мулкига тааллуқли ҳисобланади (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-банди). Сиз хусусий шахсдан бинони ижарага олганлигингиз сабабли ушбу имтиёздан фойдалана олмайсиз.
Кўриб чиқилаётган ҳолатда сиз ижарага берувчининг розилигини олиб ва у билан ижара шартномасига қўшимча битим тузиб, ижара тўловларини тўхтатиб туришингиз мумкин.