Корхона локал ҳужжат кўринишида стандартни тасдиқлаши мумкинми?
Қандай ҳолларда стандарт қабул қилинади ёки тасдиқланади?
– Ўзбекистонда қуйидаги тоифадаги стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар қўлланилади («Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддаси):
- халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар;
- Ўзбекистон давлат стандартлари;
- ташкилотлар стандартлари.
Корхона ягона ҳисоб юритиш, ички ҳужжатларни тизимлаштириш мақсадида ички стандартларни ишлаб чиқади. Улар корхона раҳбарияти томонидан тасдиқланади ва локал ҳужжат ҳисобланади.
Бундан келиб чиққан ҳолда корхона ўз стандартларини локал ҳужжат кўринишида белгилаши мумкин. Бунда корхонанинг локал ҳужжатлари амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зид бўлмаслиги кераклигини ҳисобга олиш лозим.