Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида урбанизация жараёнларини жадаллаштириш, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида юз берган фавқулодда ҳодисалар оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, аҳолининг замонавий уй-жойларга бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
2021 йил 1 январгача бўлган муддатда иловадаги рўйхатга мувофиқ импорт қилинадиган янги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк ташиш транспорт воситалари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатда кўп қаватли монолит уй-жойлар қуриш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ импорт қилинадиган бетон қуйиш қолиплари, бетон тайёрлаш машина ва механизмлари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
божхона тўловларини тўловчилар 2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатда импорт қилинадиган, қурилиш соҳасида фойдаланиладиган машина ва механизмлар, технологик жиҳозлар, кичик механизация воситалари, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар бўйича божхона тўловларини (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 120 кунгача кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқига эга бўлади;
«Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ушбу қарорнинг 1-бандига мувофиқ импорт қилинадиган техника ва транспорт воситаларини сифат, истеъмолчилар соғлиғи ва ҳаёти ҳамда атроф-муҳитга зарар етказиши хавфи нуқтаи назаридан белгиланган талабларга мувофиқлиги бўйича ўтказиладиган синовлар устидан тегишли назоратни таъминлайди.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.МИРЗИЁЕВ.
Тошкент ш.,
2020 йил 19 май,
ПҚ-4718-сон.
ЎзР Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПҚ-4718-сон қарорига
ИЛОВА
2021 йил 1 январга Қадар божхона тЎловларидан
(ҚЎшилган Қиймат солиҒи ва божхона расмийлаштируви йиҒимларидан ташҚари) озод этиладиган, импорт Қилинадиган янги Қурилиш ва
махсус техникалар Ҳамда юк ташиш транспорт воситалари
РЎЙХАТИ
Т/р
|
Қурилиш ва махсус техникалар, юк ташиш транспорт воситалари номи
|
ТИФ ТН коди
|
1
|
Механик йўл билан (қўлда) йўл чизиқларини чизиш машинаси
|
8424890009
|
2
|
Электр двигатель орқали бошқариладиган тельфер (лебедка)
|
8425110000
|
3
|
Кўтариш мосламаси (домкрат)
|
8425490000
|
4
|
Бир ковушли юк кўтарувчи экскаватор, бир томонлама буриладиган ва бурилмайдиган бульдозер (5 куб м гача бўлган ковуш ҳажми)
|
8429519900 8429521009 |
5
|
Бульдозер (қуввати 200 от кучидан кам бўлган)
|
8429110090
|
6
|
Бир ковушли ғилдиракли мини-юклагич (5 куб м гача бўлган ковуш ҳажми)
|
8429519900
|
7
|
Олд юк кўтарувчи, юкловчи (5 куб м гача бўлган ковуш ҳажми)
|
8429519900
|
8
|
Мини юк кўтарувчи (5 куб м гача бўлган ковуш ҳажми)
|
8429519900
|
9
|
Мини юк ортувчи (айланувчи бортли) (5 куб м гача бўлган ковуш ҳажми)
|
8429519900
|
10
|
Гидроболғали, гидротизимли ўзи судралиб юрувчи (гусеничный) экскаватор (2 куб м гача бўлган ковуш ҳажми)
|
8429521009
|
11
|
Ўзи судралиб юрувчи (гусеничный) экскаватор (2 куб м гача бўлган ковуш ҳажми)
|
8429521009
|
12
|
Гидроболғали, гидротизимли юкловчи экскаватор (5 куб м гача бўлган ковуш ҳажми)
|
8429529000
|
13
|
Гидроболғадан фойдаланишда қўлланиладиган ғилдиракли гидротизимли экскаватор (5 куб м гача бўлган ковуш ҳажми)
|
8429529000
|
14
|
Ғилдиракли экскаватор (5 куб м гача бўлган ковуш ҳажми)
|
8429529000
|
15
|
Манипулятор бошқарувли кранли юк машинаси
|
8704239109, 8704229109 |
16
|
Дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи цемент ташувчи юк машинаси
|
8704239109, 8704229109 |
17
|
Цемент ташувчи юк машинаси
|
8704239109, 8704229109 |
18
|
Паст рамали оғир юк машинаси
|
8704239109, 8704229109 |
19
|
Дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи юк машинаси (самосвал)
|
8704239109, 8704229109 |
20
|
Автокран (юк кўтариш қуввати 50 тоннагача бўлган)
|
8705100090
|
21
|
Манипулятор бошқарувли кран
|
8705100090
|
22
|
Бетон аралаштирувчи юк машинаси
|
8705400000
|
23
|
Aвтобетононасос
|
8705903000
|
24
|
Автоминора (автовышка)
|
8705908007
|
25
|
Пуркагичли (битум ва бошқалар) махсус юк машинаси
|
8705908007
|
26
|
Вакуумли тозаловчи, ювувчи махсус машина
|
8705908007
|
27
|
Ётиқ йўл белгиларини чизиш махсус машинаси
|
8705908007
|
*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 19.05.2020 йилдан кучга кирди.