Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 21 / Солиқ солиш

Директор корхонага хом ашёни беғараз берганда

 

Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган бизнинг МЧЖ ишлаб чиқариш корхонаси бўлиб ҳисобланади. Қурилиш молларини ишлаб чиқаришда зарур бўлган хом ашёлардан бири бўлиб алюмин фольга ҳисобланади. Корхона директорида мазкур хом ашё мавжуд. Директор МЧЖ таъсисчиси эмас. 

1. Директор ўзи ишлаб турган корхонага хом ашёни беғараз беришга ҳақлими?

2. Директор томонидан хом ашёнинг беғараз берилишига ҚҚС солинадими?

3. Хом ашё қайси қиймат бўйича топширилади?

4. Бунда корхона учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

5. Қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади ва қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади?

 

1 Ҳар қандай жисмоний шахс, шу жумладан корхона раҳбари ҳам корхонага хом ашёни беғараз бериши мумкин.

 

2 Якка тартибдаги тадбиркорларни истисно этганда, жисмоний шахслар ҚҚС тўловчилари бўлиб ҳисобланмайди (СК 237-м.). Корхона директори томонидан хом ашёнинг беғараз берилишига ҚҚС солинмайди.

 

3 Хом ашё беғараз берилган. Корхона уни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасидаги жорий (бозор) қиймати бўйича кирим қилиши лозим (4-сон БҲМС, 19-б., АВ рўйхат рақами 1595, 17.07.2006 й.).

 

4 Корхона томонидан беғараз олинган хом ашё унинг даромади бўлиб ҳисобланади. Даромад хом ашёнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Мазкур даромад фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ., 299-м. 1, 2-қ.).

 

5 Корхонага хом ашё беғараз келиб тушганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси берилади:

1010-«Хом ашё ва материаллар» счёти дебети

8530-«Текинга олинган мулк» счёти кредити

Корхона директори томонидан хом ашё беғараз берилиши қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 427 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика