Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 21 / Солиқ солиш

ҚҚС тикланиши учун 12 ой керак

 

Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлайди. 2020 йил апрель ойида «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига товар берилган. Ушбу товар 2018 йилда импорт қилинган ва у бўйича ҚҚС ҳисобга олинган. ТМЗ беғараз берилиши ҚҚСдан озод этилганлиги сабабли, тегишинча, импорт қилиш чоғида тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди.

Ушбу товарлар солиқ солинмайдиган айланма учун фойдаланилганда, илгари ҳисобга қабул қилинган, олинган товарлар бўйича ҚҚС суммасини нимага киритиш лозим? 

 

– Товарлардан (хизматлардан) келгусида солиқ солишдан озод этилган айланма учун фойдаланилганда, илгари уларни олиш чоғида ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилиши лозим (СК 269-м. 1-қ. 1-б.).

Тузатиш киритилиши лозим бўлган солиқ суммаси бундай тузатишларни амалга оширишдан олдинги охирги 12 ой ичида олинган товарларнинг (хизматларнинг) солиқ суммаси қайта тикланиши лозим бўлган товар-моддий захиралар қолдиқларига тўғри келадиган қиймати асосида аниқланади. Илгари бундай товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚС суммалари тикланади (СК 269-м. 3, 5-қ.).

Бинобарин, ТМЗ олинган пайтидан 12 ойдан ортиқ вақт ўтгандан кейин солиқ солинмайдиган айланма учун фойдаланилганда, улар бўйича ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилмайди.

Сиз 2020 йил апрелда солиқ солинмайдиган айланма учун фойдаланилаётган товарни харид қилишда, 2018 йилда ҳисобга қабул қилинган ҚҚСга тузатиш киритмайсиз.

Прочитано: 341 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика