Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 21 / Божхона

Сифати кафолатланмаган болалар озуқалари

 

Бугунги коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб вазиятларда мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш ҳамда аҳоли фаровонлигига ҳисса қўшиш ўрнига, тадбиркорликнинг яширин ва сохта йўлини танлаган кимсалар борки, улар бу ҳаракати билан нафақат иқтисодиётдаги ҳалол рақобат муҳитини издан чиқариш, балки сифатсиз маҳсулотлар билан юртдошларимиз саломатлигини ҳам хавфга қўйишмоқда.

 

 

Яқинда Фарғона вилояти божхоначилари томонидан чегара худудларда ўтказилган тезкор тадбир давомида шубҳали ҳаракатланган «Кобальт» русумли автомашина кузатувга олинди.

Мазкур автотранспорт воситаси Марғилон шаҳридаги чойхоналардан бирининг олдида тўхтаб турган «Дамас» ва «Кобальт» автомашиналари ёнига келиб тўхтаган вақтида вилоят божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунбузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Тезкор тадбир давомида учала автотранспорт воситаларининг салони ва багажида божхона назоратини четлаб, айланма йўллар орқали олиб кирилган, қиймати 106,4 млн сўмлик 3 турдаги болалар озуқалари борлиги фош этилди.

Хўш, божхона қонунчилигига риоя қилишни истамаган ҳуқуқбузарлар ушбу маҳсулотларнинг сифат жиҳатидан болалар саломатлиги учун хавфсиз, истеъмолга яроқли эканлигига кафолат бера оладими?

Хозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 350 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика