Сирдарё вилоятида 11 мингдан ортиқ юридик шахс мақомидаги тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган бўлиб, уларнинг орасида «SARBONTEKS» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг фаолияти алоҳида ўрин тутади.
Карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда 198 нафар ишчи меҳнат қилаётган мазкур корхонада бир кунда ўртача 40 минг дона бинт, 14 400 дона ёки 800 кг тиббиёт пахтаси, 32 000 дона бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Корхонада ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар ўтган йилда 883,3 минг, 2020 йилнинг шу бугунги кунигача 361,1 минг, жами 1 млн 244 минг АҚШ доллари миқдорида Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузия каби давлатларга экспорт қилинди.
Корхонанинг истиқболли лойиҳаларни амалга ошириши натижасида ишлаб чиқариш суръатлари ривожланган ҳолда давлат бюджетига 2019 йилда 335,9 млн сўм солиқлар тўланган бўлса, 2020 йилнинг I чорагида қарийиб 174,0 млн сўм тўловлар амалга оширилди.
Албатта карантин даврида корхона фаолиятида ишчи ходимларни ташиш, тайёр маҳсулотларни ҳаридорларнинг ўз транспортида олиб кетишда баъзи муаммолар мавжуд эди, лекин Президентимиз фармонлари ҳамда карантин бўйича чекловларни босқичма-босқич юмшатиш бўйича кўрсатган ташаббуслари ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини янада жонлантирди.
Сирдарё вилояти божхона ва солиқ бошқармалари
Ахборот хизматлари.