Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 21 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Кечиктирилган солиқ бўйича имтиёзли ставка

 

Молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ norma.uz билан интервьюсида Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон) кимларга татбиқ этилиши ва ушбу имтиёзларни қўллаш учун шартлар қандай эканлигини тушунтирди. Фармонни ижро этиш мақсадида қандай бизнес «кичик бизнес» ҳисобланади, имтиёзлар якка тартибдаги тадбиркорларга татбиқ этиладими, илгари кечиктирилган солиқ суммаларини ҳисобдан чиқариш таомили қандай, солиқ бўйича кечиктиришга эга бўлган ҳолда солиқларнинг имтиёзли ставкаларидан фойдаланиш мумкинми? 

 

– Ушбу имтиёзларнинг асосий субъекти – микро ва кичик корхоналар. Мол-мулк ва ер солиқларидан озод этиш учун айланманинг миқдори 1 млрд сўмдан камлиги ёки ортиқлиги аҳамиятга эгами?

– Йўқ, аҳамиятга эга эмас. Айланма миқдорига солиқ солиш тартиби боғлиқ – ёки айланмадан олинадиган солиқ (тушум 1 млрд сўмгача бўлганда) ёхуд ҚҚС ва фойда солиғи (тушум 1 млрд сўмдан ортиқ бўлганда). Мол-мулк ва ер солиқларини айланмадан қатъи назар, солиқ солиш объекти мавжуд бўлса, ҳамма тўлайди.

Улардан 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябрига қадар фақат кичик бизнес субъектлари ва кичик бизнес ҳисобланмаслиги ҳам мумкин бўлган кўпчилик хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари озод этилган. Бу – бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан, банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.

Шу боис ушбу имтиёздан фойдаланиш учун микро ёки кичик корхона бўлиш керак. Ёки сизнинг корхонангиз юқорида кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланса, у йирик корхона бўлиши ҳам мумкин.

 

– Корхона микро ёки кичик бизнес субъекти ҳисобланишини қандай аниқлаш мумкин?

– Мезон бу ерда оддий – штатдаги ходимлар ва фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича иш бажарувчи шахсларнинг ўртача йиллик сони. Бу сон ўтган 2019 йил якунлари бўйича аниқланади.

Ушбу ходимлар сонини Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг таснифлагичида белгиланган энг юқори сон кўрсаткичлари билан солиштириш зарур. Агар у Таснифлагичда белгиланган кўрсаткичлардан паст ёки тенг бўлса, корхона кичик бизнес субъекти ҳисобланади, агар юқори бўлса – ҳисобланмайди.

Яна бир бор эътиборингизни жалб қиламан – бунда тушумнинг миқдори ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Яъни корхона автомобиллар ва енгил автотранспорт воситалари улгуржи савдоси билан шуғулланса ва ходимларнинг ўртача йиллик сони унда 6 дан 25 нафаргача бўлса, у кичик ҳисобланади. Бунда унинг айланмаси ўнлаб ёки юзлаб миллиард сўмни ташкил қилиши мумкин.

 

– Якка тартибдаги тадбиркорлар кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланадими? Агар ҳисобланса, имтиёзлар нималарга татбиқ этилади? Уларда ҳам ишлаб чиқариш, ҳам шахсий мол-мулк мавжуд...

– Якка тартибдаги тадбиркорлик ­фаолияти – бу ҳам кичик бизнес. Шу сабабли уларга нисбатан ҳам микро ва кичик корхоналарга татбиқ этиладиган имтиёзлар амал қилади. Бунда якка тартибдаги тадбиркорлар учун мол-мулк ва ер солиқлари бўйича имтиёзлар фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилаётган объектларга татбиқ этилади.

 

2020 йил 19 мартдаги ­ПФ-5969-сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармонлар асосида фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим этилган, Фармон билан улар бўйича 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк ва ер солиқлари суммалари ҳисобдан чиқарилади. Гап кимлар хусусида бормоқда?

– Бу тартиб маҳаллий давлат ҳокимияти органлари орқали ёхуд солиқ органларини хабардор қилиш асосида мазкур солиқларни тўлаш бўйича кечиктиришни олган кичик тадбиркорлик субъектлари хусусида бормоқда.

Ушбу имтиёз ўз фаолиятини тўхтатганларга ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг I чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50%дан кўпроққа камайганларга тақдим этилган.

Янги Фармон билан юқорида санаб ўтилган кечиктирилган суммалардан апрель ва май ойлари учун суммалар ҳисобдан чиқарилади. Яъни кичик тадбиркорлик субъектлари – кўрсатилган шартларга риоя қилинганда – жорий йилнинг 1 апрелидан 1 сентябрига қадар ёки 5 ой муддатга (кечиктирилган апрель-май + озод этиладиган июнь-август) мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод этилади.

 

– Илгари аввалги Фармонлар билан кечиктирилган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммаларини ҳисобдан чиқариш таомили қандай? Мазкур масала бўйича қайсидир инстанцияларга мурожаат қилиш лозим бўладими?

– Апрель ва май ойлари учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммаларини ҳисобдан чиқариш солиқ органлари томонидан амалга оширилади.

Яқин кунларда Молия вазирлиги тегишли тушунтиришларни, жумладан мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этиш тартиби, шунингдек ижтимоий солиқнинг пасайтирилган ставкасини қўллаш юзасидан тушунтиришларни эълон қилади.

 

– Шунингдек 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб 2020 йил 15 май ҳолатигача ҳосил бўлган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича пеня ва жарималар ҳисобдан чиқарилади. Пеня ва жарималарни ҳисобдан чиқаришни солиқ органлари билан келишиш (солиштириш далолатномаси) таомилини ўтказиш зарур бўладими?

– Солиқ тўловчининг шахсий карточкасида кўрсатилган жарималар ва пеняларни ҳисобдан чиқаришни солиқ органлари амалга оширади. Тадбиркорлар ҳеч қаерга мурожаат қилишлари зарур эмас.

 

– Янги Фармон бўйича ижтимоий солиқ бўйича кечиктиришга эга субъект, энди пасайтирилган ставка бўйича (12% ўрнига – 1%) солиқни қайта ҳисоблаши мумкинми?

– 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлига қадар микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқнинг ставкаси ­12%дан 1%гача пасайтирилади. Бу пасайиш шу даврда кечиктирилган мажбуриятларга ҳам татбиқ этилади. ­Яъни жорий йилнинг 1 майидан 1 июлга қадар бўлган даврга кечиктирилган ижтимоий солиқ 1% миқдорида тўланади. 1 июлдан бошлаб кечиктирилган суммалар бўйича ижтимоий солиқ 12% ставка бўйича ҳисобланади.

Прочитано: 327 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика