Суд даъвоси бўйича муассислар эмас, балки МЧЖ жавобгар бўлса, суд мажлиси ҳақида МЧЖ хабардор этилиши лозим.
Қандай норматив ҳужжатга асосан МЧЖ унда суд муҳокамаси мавжудлиги ҳақида муассисларни хабардор қилиши лозим?
– Қонун ҳужжатларида МЧЖнинг суд муҳокамаси мавжудлиги тўғрисидаги муассисларини хабардор қилиш мажбурияти назарда тутилмаган.
МЧЖ муассисларга эмас, балки ўзига тегишли бўлган мол-мулк бўйича жавобгар бўлади. Судда юридик шахсларнинг ишларини уларнинг ижроия органлари ёки вакиллари юритадилар (ИПКнинг 61-моддаси). Қоидага кўра, бу берилган ишончномага асосан МЧЖ номидан директор ёки ходим бўлиши мумкин.
МЧЖ ўз муассисларини уларга хат юбориш орқали суд жараёни ҳақида хабардор қилиши мумкин.
Қоидага кўра, МЧЖ уставида ижро этувчи органнинг ваколатлари қайд этилган. Хабардор қилиш мажбуриятини МЧЖ ижро этувчи органи ҳақидаги низомда, масалан, «МЧЖ ижро этувчи органининг муассислар билан ўзаро муносабатлари тартиби» бўлимида қайд этган маъқул.
Альберт Сафин,
«Norma» МЧЖ эксперти.