Электрон ҳужжат айланишига ўтилгани муносабати билан ҳисобварақ-фактура корхона (мижоз) томонидан электрон-рақамли имзо тасдиқланган бўлса, электрон ишончномани ёзмаса ҳам бўладими?
– ТМҚни беришда электрон ишончномани ёзиб бериш лозим.
Ишончноманинг тақдим этилиши сотувчи ва харидор ўртасида тузилган шартнома бўйича сотувчи томонидан харидорга ТМҚ етказиб берилиши учун асос ҳисобланади (АВ томонидан 27.05.2003 йилда 1245-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 4-банди). Сотувчи томонидан ишончнома берилиши ва харидор томонидан уни тегишли равишда тасдиқланиши – бу товар берилганлиги далили. Электрон ҳисобварақ-фактура товар реализация қилинганлиги ва харид қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади (Низомнинг 2-банди, ВМнинг 25.06.2019 йилдаги 522-сон қарорига 1-илова).
Шу тариқа, ТМҚни беришда мижоз томонидан ЭҲФ расмийлаштирилганлигига қарамай электрон ишончномани расмийлаштириш лозим. Айрим ЭҲФ тизимларида ишончнома шакли ҳисобварақ-фактуранинг ичида бўлади ва алоҳида ёзиб беришга зарурат бўлмайди.
Наргиза Вохидова,
«Norma» МЧЖ эксперти.