Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 10 / Божхона

Шартли чиқарилишда тўлиқ бўлмаган декларациялаш

 

 Ташкилотимиз товарни импорт қилди. Расмийлаштириш чоғида у НД-40 режимига жойлаштирилди.

Товар ИМ-40 режимига расмийлаштирилишини кутмасданоқ биз уни реализация қила оламизми? Агар реализация қила олсак, қандай рухсат этувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд?

 

– Декларант ёки божхона брокери ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра декларацияни тўлдириш учун барча зарур ахборотга эга бўлмаганда тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияси (ТББЮД) товарни идентификациялаш имконияти бўлиши шарти билан берилиши мумкин.

ТББЮДга, агар божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида алоҳида маълумотларни тақдим этиш учун бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса, ушбу декларация божхона органи томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан 60 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда етишмаган маълумотларни ва лозим даражада тўлдирилган божхона юк декларациясини тақдим этиш ҳақидаги ёзма мажбурият илова қилинади (БКнинг 269-моддаси).

ТББЮД қўлланилган ҳолда декларациялашда божхона органларининг зиммасига қонун ҳужжатларининг қайси талаблари ва шартлари бажарилиши устидан назорат қилиш вазифаси юклатилган бўлса, ўша талаблар ва шартлар қўлланилади. Улар, шу жумладан, лозим даражада тўлдирилган божхона юк декларацияси дастлаб берилганидаги каби божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини ҳам текширадилар.

Тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияси БК 22-моддаси 2-қисмининг «в», «д» ва «е» бандларида кўрсатилган ҳолларда қуйидаги товарларга берилиши мумкин:

в) божхона тўловлари шартли божхона қийматини аниқлаш асосида тўланган;

д) зарур ҳужжатлар (бундан мувофиқлик сертификати ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатлар мустасно) ва маълумотлар тақдим этилмаган;

е) божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилган ҳолда эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига мувофиқ расмийлаштирилган.

«Д» бандда кўрсатиб ўтилган шартли чиқариб юборилган товарларни учинчи шахсларга бериш, шу жумладан, уларни сотиш ёки ўзга усулда бошқа шахсга ўтказиш орқали бериш тақиқланади. Мазкур товарларни олиб киришга доир чекловлар ушбу товарларнинг сифати ва хавфсизлиги текширилиши муносабати билан белгиланган ҳолларда эса, ҳар қандай шаклда фойдаланиш (ишлатиш) тақиқланади (БКнинг 22-моддаси).

Тегишли равишда, бошқа икки ҳолатда «в» ва «е» бандлар) товарларни бошқа усулда сотиш ёки учинчи шахсларга бериш тақиқланмайди.

 

Маълумот учун. Илгари шартли чиқариладиган товарлардан фойдаланиш масалалари Эркин муомалага чиқариш божхона режимига мувофиқ шартли чиқариб юборилаётган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан  9.09.2004 йилда 1404-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинган. Ҳозирги вақтда ушбу ҳужжат ДБҚнинг қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган (АВ томонидан 18.04.2016 йилда 1404-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Прочитано: 316 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика