Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 10 / Солиқ кодексини ўрганамиз

Харидорлар учун бонусларга ЖШДС солинадими?

 

Талабни рағбатлантирувчи бонус дастурларининг қўлланилиши харидорларда солиқ солинадиган даромад юзага келишига олиб келадими? Бу ва бошқа саволларга Молия вазирлигининг бўлим бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб беради.

 

Бонус дастурларида харидорларга бонуслар – баллар ёки дастурда белгиланган асосларга биноан мижознинг фаоллигини белгилайдиган бошқа бирликларни ҳисоблаш назарда тутилади.

 

I. ЖШДС тўлаш зарур бўлмаган шартлар

СКда жисмоний шахсларнинг ушбу дастурларда иштироки ЖШДС солинадиган даромад олинишига олиб келмайдиган қуйидаги шартлар ёзилган (369-м. 2-қ. 14-б.).

1. Жисмоний шахс бонус дастурида оммавий оферта шартларида иштирок этиши керак. Бу:

● бундай дастур барча учун бир хил бўлган иштирок этиш, бонуслар ҳисоблаш, бонусларни товар билан тўлаш шартлари ва ҳоказони ўз ичига олиши лозим;

● бонус дастурига ҳар қандай харидор қўшилиши мумкин;

● бонусларни ҳисоблаш ва ҳисобдан чиқариш шартлари ташкилот сайти ёки бошқа ҳамма учун очиқ манбаларда эълон қилиниши керак.

2. Оммавий оферта:

● акцепт (дастурда иштирок этиш учун розилик) учун 30 кундан ортиқ муддатни назарда тутиши керак. Мазкур шарт бонус дастури 30 календарь кундан ортиқ муддатга ташкил этилиши лозимлигини билдиради;

● оммавий офертани муддатидан олдин чақириб олиш имкониятини назарда тутмаслиги лозим. Бу бонус дастури ташкилотчиси уни муддатидан олдин ёпишга ҳақли эмаслигини билдиради.

3. Харидор бонусли даромадни:

● лавозим мажбуриятларини бажарганлик учун ҳақ сифатида олган бўлмаслиги керак. Яъни у дастур ташкилотчиси билан меҳнат муносабатларида бўлмаслиги керак;

● товарларни етказиб берганлик (ишларни бажарганлик, хизматлар кўрсатганлик) учун ҳақ (мукофот) сифатида олган бўлмаслиги керак;

● моддий ёрдам сифатида олган бўлмаслиги керак.

 

II. ЖШДС тўланиши лозим бўлган шартлар

Қуйидаги ҳолларда даромадлардан ЖШДС ушлаб қолинади:

● жисмоний шахснинг бонус дастурида иштирок этиши очиқ оферта шартларисиз амалга оширилганда;

● оммавий оферта шартларида акцепт, яъни дастурда иштирок этиш учун розилик учун 30 кундан кам муддат ёки офертани муддатидан олдин чақириб олиш имконияти назарда тутилганда;

● агар даромадлар ташкилотчи ходимларига улар томонидан лавозим мажбуриятларини бажарганлик, ёки товарлар етказиб берганлик (ишлар бажарганлик, хизматлар кўрсатганлик) учун ҳақ (мукофот) ёхуд моддий ёрдам сифатида тўланса.

Ушбу барча вазиятларда бонуслар жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади деб тан олинади (СК 376-м. 1-қ.) ва солиқ агенти – бонус дастури ташкилотчисида ЖШДС солинади (СК 387-м. 1-қ.).

Мазкур ҳолатда пул шаклида ифодаланган олинган баллар ёки бошқа бирликлар суммаси даромад ҳисобланади.

Прочитано: 534 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика