Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 10 / Амалий бухгалтерия

Моддий активлар ҳисоби

 

Корхона бухгалтери офис учун мебель ва компьютерларни харид қилиш чоғида уларни материалларни ҳисобга олувчи счётларга кирим қилди. Ушбу мол-мулкдан корхона маъмурияти фойдаланади.

1. Корхонада фойдаланиш учун харид қилинган офис учун мебель ва компьютерлар асосий восита ҳисобланадими ёки ТМЗми?

2. Мол-мулк асосий воситалар таркибига кирим қилиниши лозим бўлганда хатони қандай тўғрилаш мумкин? 


 

 Асосий воситалар – корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 3-банди «а» кичик банди).

АВ таркибига қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган моддий активлар киритилади:

а) 1 йилдан ортиқ хизмат муддати;

б) бир бирлик (тўплам) учун қиймати ЭКИҲнинг 50 бараваридан ортиқ бўлган буюмлар. Корхона раҳбари ҳисобот йилида буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини белгилашга ҳақли ­(5-сон БҲМСнинг 4-банди).

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб ЭКИҲ ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ), базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори (ПҲБМ) жорий этилган (21.05.2019 йилдаги ПФ-5723-сон Фармоннинг 1-банди). Юридик шахслар активларининг баланс қийматини аниқлашда БҲМ қўлланилади (ПФ-5723-сон Фармоннинг 2-банди «б» кичик банди). Бинобарин, 2019 йил 1 сентябрдан кейин харид қилинган асосий воситаларга БҲМнинг 50 бараваридан ортиқ бўлган қиймат мезони қўлланилади.

Корхонада фойдаланиш учун харид қилинган офис мебели, компью­терлар ушбу мезонларга мос келган тақдирда улар АВ ҳисобланади. Улар ушбу талабларга мос бўлмаса, харид қилиш чоғида материалларни ҳисобга олувчи счётларга кирим қилинади.

 

2

 Мол-мулк АВ ҳисобланса-ю, бироқ хатога йўл қўйилган ҳолда материалларни ҳисобга олувчи счётларга кирим қилинган бўлса, буни тузатиш лозим.

Бунда 2 та вазиятдан фойдаланиш мумкин:

1) мол-мулк материаллар таркибига кирим қилинган ва фойдаланишга берилмаган. Хато қуйидаги бухгалтерия проводкалари билан тузатилади:

Дт 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» счёти

 

Кт 1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»;

2) мол-мулк харид қилиш чоғида материаллар таркибига кирим қилинган ва фойдаланишга берилган. Маъмурият АВдан фойдаланаётгани сабабли фойдаланишга беришда уларнинг суммаси маъмурий харажатларга ҳисобдан чиқарилиши ва бир вақтнинг ўзида 014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» счёти дебети бўйича акс эттирилиши керак. Хато қуйидаги бухгалтерия проводкалари билан тузатилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Мол-мулкни ҳисобдан чиқариш бўйича хатолик тузатилган (у жорий йилда ёки аввалги йилларда ҳисобдан чиқарилган, бироқ сумма унча катта бўлмаганда)

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

9420-«Маъмурий харажатлар»

 

Ҳисобдан чиқарилган мол-мулк суммаси катта бўлганда, ўтган йилларда йўл қўйилган хатолик тузатилган

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»

 

Ушбу мол-мулк бўйича балансдан ташқари счёт ёпилган

 

 

014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

 

Мол-мулк АВ таркибига кирим қилинган

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

АВ фойдаланишга топширилган

 

0100-«Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

АВдан фойдаланиш даври учун амортизация ҳисобланган

 

9420-«Маъмурий харажатлар»

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»

0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар»

 

 

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 588 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика