Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 10 / Солиқ солиш

Бинодан текин фойдаланиш

 

 Юридик шахс нотурар жойнинг бир қисмини бошқа юридик шахсга омбор учун текин фойдаланишга бермоқчи. Иккала томон ҳам умумбелгиланган солиқларни тўлайди.

Бинони текин фойдаланишга беришда иккала томонда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

 

Фойда солиғи бўйича

Бинони текин фойдаланишга бераётган томонда ушбу мол-мулк билан боғлиқ харажатлар (масалан, амортизация, техник хизмат кўрсатиш ва бошқалар) чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади, сабаби улар даромад олишга тааллуқли эмас (СК 305-м.).

Олувчи томонда солиқ солиш мақсадларида бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда текин фойдаланишдан олинган даромад суммаси жами даромад таркибига киритилади (СК 299-м.).

 

ҚҚС бўйича

Текин фойдаланишга бераётган томонда мол-мулк ҚҚС солиш мақсадларида хизматларни реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади, бундан шундай хизматларни кўрсатиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно (СК 239-м.).

Бепул хизматлар кўрсатиш қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда бирига риоя этилганда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб эътироф этилади:

1) даромад олишга қаратилган фаолиятни юритиш мақсадида амалга оширилган бўлса;

2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқлиги асослантирилган бўлса;

3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.

Мазкур ҳолатда солиқ базаси товарларнинг (хизматларнинг) Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ аниқланадиган бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (СК 248-м. 3-қ.). Айни пайтда бозор қийматини аниқлаш тартиби тасдиқланмаган.

Мол-мулкни бепул фойдаланишга олувчи томон ушбу операция бўйича берувчи томонда ҳисобланган ҚҚСни ҳисобга олмайди (СК ­267-м. 6-б.).

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 453 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика