Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 10 / Солиқ солиш

Жисмоний шахс-резидент нотурар жойни реализация қилганда ЖШДС

 

Жисмоний шахс – ЎзР резиденти нотурар жойни бошқа жисмоний шахсга реализация қилмоқда. Реализация қилиш нархи кадастр қийматидан ошади.

Мазкур ҳолатда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

 

– Нотурар жойни реализация қилишдан олинган даромадларга ЖШДС солинади.

Кўчмас мулк илгари харид қилинган бўлса, ҳужжатлар билан тасдиқланадиган реализация қилиш суммаси ва харид қиймати ўртасидаги фарқ реализация қилишдан олинадиган даромад ҳисобланади.

Ушбу кўчмас мулкни сотиб олмаган бўлсангиз ёки сотиб олгансизу, лекин харид қийматини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этолмасангиз, кадастр қиймати ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад ҳисобланади (СК 375-м. 4-б.).

Жисмоний шахс – ЎзР резидентига тегишли нотурар жойни реализация қилишдан даромадлар олинганда, бюджетга ЖШДС айнан шу шахс томонидан тўланади. ЖШДС жами йиллик даромадлар тўғрисидаги декларацияга асосан ҳисобланади. Декларация доимий яшаш жойидаги солиқ органига кўчмас мулк реализация қилинган йилдан кейинги йилнинг 1 апрелигача тақдим этилади, ҳисоблаб чиқарилган солиқ эса 1 июнидан кечиктирмай тўланади. Кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган даромадларга солинадиган ЖШДС ставкаси  12%ни ташкил этади (СК 381-м. 1-қ., 397-м. 1-қ., 398-м. 1-қ.).

Жисмоний шахслар томонидан мол-мулкни реализация қилишда ЖШДС бўйича имтиёзлар назарда тутилган, бироқ у нотурар жойларни сотишдан олинган даромадларга тааллуқли эмас (СК 378-м. 7-б.).

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 403 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика