2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексида солиқ тўловчиларнинг кўплаб тоифалари учун имтиёзлар назарда тутилган эди. Янги СКнинг амалга киритилиши билан ушбу имтиёзлар жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб ўз кучини йўқотади (МВ ва ДСҚнинг 30.12.2019 йилдаги 06/04-01-32/3953-сон ва 12-37999-сон ахборот хатининг 2-банди). Ҳали улар амал қилиб турганда нима қилиш мумкин ва лозим?
Buxgalter.uz экспертларнинг шарҳи билан имтиёзлар бўйича солиштирма жадвални тайёрлади.
Эски СК бўйича
|
Янги СК бўйича
|
Изоҳ
|
ЖШДС
|
||
СКнинг 179-моддаси (имтиёз 1.04.2020 йилгача амал қилади): Қуйидагилар ЖШДС тўлашдан озод этилади: 6) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори, оилавий корхона иштирокчиси ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммаси; |
СКнинг 41-моддаси (4-қ.): «Хусусий корхона мулкдорига, оилавий корхона иштирокчисига ёки фермер хўжалиги бошлиғига бундай юридик шахслар тасарруфида қолган фойда суммасидан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади»
|
Хусусий корхона мулкдори 2020 йил 1 апрелга қадар барча олдинги йиллар учун жамғарилган ва тақсимланган фойдани дивиденд солиғи (5%) тўламасдан олиши мумкин
|
20) меҳнат шартномаси бекор қилинганида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,22 баравари миқдори доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси
|
Мазкур имтиёз назарда тутилмаган
|
Агар ходим 2020 йил 1 апрелгача ишдан бўшатилса ва ишдан бўшатиш нафақаси унга 31 мартдан кечиртирмай тўланса, имтиёзни қўллаш ва ЖШДС ушлаб қолмаслик мумкин
|
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи
|
||
СКнинг 158-моддаси (имтиёз 1.04.2020 йилгача амал қилади). Юридик шахсларнинг қуйидаги фойдаси юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан озод қилинади: ● протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун инвентарлар ишлаб чиқаришдан, шунингдек ногиронларга ортопедик протезлаш хизмати кўрсатишдан, ногиронлар учун мўлжалланган протез-ортопедия буюмлари ва инвентарларни таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатишдан олинган фойдаси; ● шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган фойдаси; ● моддий маданий мерос объектларини таъмирлаш ҳамда қайта тиклаш ишларини амалга оширишдан олинган фойдаси; ● фонд биржасида эмиссиявий қимматли қоғозларни реализация қилишдан олинган фойдаси; |
Мазкур имтиёз назарда тутилмаган
|
Кўрсатилган фойда солиғи бўйича имтиёзларни 2020 йилнинг I чораги учун фойда солиғи ҳисоб-китобида қўллаш мумкин. Имтиёз ҳисобига тақсимланмаган фойда кўпроқ бўладигандек, бундан фойдаланиб қолиб, I чорак учун дивидендларни «максимум» олиш мумкиндек туюлади. Бироқ фойда солиғи йил бошидан бошлаб ортиб борувчи якун билан ҳисобланишини унутманг. Шу боис 2020 йилнинг кейинги даврлари учун корхонангиз фойдасини 1 апрелдан кейин имтиёзни қўлламаган ҳолда прогноз тарзида ҳисоблаб чиқишни тавсия қиламиз. Токи I чорак учун кўп бериб юборган бўлманг. Бу таъсисчиларга татбиқан ЖШДС бўйича солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин
|
● Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинган фойдаси
|
*СК 337-моддаси жадвалининг 10-бандига асосан кўрсатилган даромадларга нисбатан ноль солиқ ставкаси қўлланилади
|
|
Ижтимоий солиқ (ЯИТ)
|
||
СКнинг 308-моддаси (имтиёз 1.04.2020 йилгача амал қилади). ЯИТ қуйидагиларга ҳисобланмайди: 1) меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш учун СК 171-моддаси иккинчи қисмининг 9-бандида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча олинган суммаларга; |
Солиқ солиш объекти ҳисобланмайди (СК 403-м. 4-қ.)
|
|
2) қуйидаги грант маблағлари ҳисобига олинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга: ● давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукуматига қарашли ташкилотлар томонидан берилган грант маблағлари; ● Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари томонидан берилган грант маблағлари; ● Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида берилган грант маблағлари;
|
СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган
|
Кўрсатилган идоралар грантлари ҳисобидан олинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар бўйича уларни ҳисоблаш ва 2020 йил 31 мартдан кечиктирмай тўлаш чоғида ЯИТ бўйича имтиёзни қўллаш мумкин
|
3) акциядорлик жамиятларининг бошқарув ходимлари сифатида жалб қилинган чет эллик ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига;
|
СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган
|
АЖнинг бошқарув ходимлари сифатида жалб қилинган чет эллик ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари 2020 йил 31 мартдан кечиктирмай ҳисобланиб, тўланса ЯИТ бўйича имтиёзни қўллаш мумкин
|
4) пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган жисмоний шахслар томонидан бу ишларни бажарганлик учун олинадиган даромадларга
|
Солиқ солиш объекти ҳисобланмайди (СК 403-м. 4-қ.)
|
|
Ер солиғи
|
||
СКнинг 282-моддаси (имтиёз 31.04.2020 йилгача амал қилади). Ер солиғи тўлашдан қуйидагилар озод қилинади: ● маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ташкилотлари – ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни амалга оширишда фойдаланадиган ер участкалари учун;
|
1.01.2020 йилдан бошлаб маданият, таълим ва соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш объектлари эгаллаган ер участкаларига солиқ солинмайди
|
|
● ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50%ини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил қилган юридик шахслар, бундан савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар мустасно;
|
1.04.2020 йилдан бошлаб имтиёз ўрнига мазкур участкалардан ер солиғи 0,1 коэффициент қўлланган ҳолда ҳисобланади
|
|
● ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан эътиборан
|
1.04.2020 йилдан бошлаб мазкур имтиёз бекор қилинади
|
Агар корхона 2020 йил 31 мартдан кечиктирмай ихтиёрий тугатиш юзасидан хабарнома берган бўлса, у хабарнома берилгандан бошлаб ихтиёрий тугатиш муддатларига риоя қилинишини инобатга олган ҳолда тугатиш жараёни якунлангунга қадар бўлган
|
Мол-мулк солиғи
|
||
СКнинг 269-моддаси (имтиёз 1.04.2020 йилгача амал қилади). Солиқ тўлашдан қуйидагилар озод қилинади: ● соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ҳамда ижтимоий таъминот, таълим, маданият ва санъат ташкилотлари;
|
Солиқ бўйича солиқ базаси маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қийматига камаяди
|
|
● уй-жой-коммунал хўжалиги ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалиги корхоналари (Президентнинг 21.04.2017 й.даги ПҚ-2916-сон қарорининг 14-бандига асосан мазкур имтиёз «Тоза ҳудуд» ДУК ва «Махсустранс» ДУКга татбиқ этилади); |
Мақсадли фойдаланилаётган уй-жой-коммунал хўжалиги ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалигининг кўчмас мулк объектларига солиқ солинмайди
|
|
● янги ташкил этилган корхоналар рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан 2 йил мобайнида;
|
1.04.2020 йилдан бошлаб мазкур имтиёз бекор қилинади
|
Агар корхона 1 апрелга қадар рўйхатдан ўтказилган бўлса, у 2020 йил I чорак учун мол-мулк солиғини тўлашдан озод этиш кўринишидаги имтиёзни қўллаши мумкин
|
● ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан эътиборан
|
1.04.2020 йилдан бошлаб мазкур имтиёз бекор қилинади
|
Агар корхона 2020 йил 31 мартдан кечиктирмай ихтиёрий тугатиш юзасидан хабарнома берган бўлса, у хабарнома берилгандан бошлаб ихтиёрий тугатиш муддатларига риоя қилинишини инобатга олган ҳолда тугатиш жараёни якунлангунга қадар бўлган давр учун мол-мулк солиғи тўлашдан озод этиш кўринишидаги имтиёзни қўллаши мумкин
|
Солиқ базаси қуйидагиларнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилади:
|
|
|
● коммунал хўжалиги объектларининг;
|
СКнинг 411-моддасига мувофиқ 1.04.2020 йилдан бошлаб солиқ солиш объекти ҳисобланмайди
|
|
● суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари объектларининг;
|
СКнинг 411-моддасига мувофиқ 1.04.2020 йилдан бошлаб солиқ солиш объекти ҳисобланмайди
|
|
● табиатни муҳофаза қилиш ва санитария-тозалаш мақсадлари, ёнғин хавфсизлиги учун фойдаланиладиган объектларнинг;
|
СКнинг 411-моддасига мувофиқ 1.04.2020 йилдан бошлаб солиқ солиш объекти ҳисобланмайди
|
|
● умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва автомобиль йўллари, магистраль трубопроводлар, алоқа ва электр узатиш линияларининг, шунингдек кўрсатилган объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотларнинг;
|
1.01.2020 й.дан бошлаб умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари СКнинг 411-моддасига асосан солиқ солиш объекти ҳисобланмайди. 1.04.2020 й.дан бошлаб темир йўллар, магистраль трубопроводлар, алоқа ва электр узатиш линияларининг, шунингдек кўрсатилган объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотларга 0,2% ставка бўйича солиқ солинади |
|
● консервация қилиниши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган кўчмас мулк ва тугалланмаган қурилиш объектларининг;
|
1.04.2020 й.дан бошлаб кўрсатилган мулк ва объектларга 0,2% ставка бўйича солиқ солинади
|
Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобида мазкур имтиёзни 2020 йилнинг январидан мартигача бўлган даври учун қўллаш мумкин
|
● солиқ тўловчининг балансида бўлган ҳамда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилмаётган, фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектларнинг;
|
СКнинг 411-моддасига асосан солиқ солиш объекти ҳисобланади
|
Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобида мазкур имтиёзни 2020 йилнинг январидан мартигача бўлган даври учун қўллаш мумкин
|
● харид қилинган давлат мулки объекларининг – олди-сотди шартномаси имзоланган пайтдан эътиборан 12 ой мобайнида*. *Имтиёз бўшайдиган маблағларнинг мақсадли йўналтирилишини назарда тутади |
1.04.2020 й.дан бошлаб имтиёз бекор қилинади
|
|
ҚҚС
|
||
СКнинг 208-моддаси (имтиёз 1.04.2020 йилгача амал қилади).
|
|
|
ҚҚСдан қуйидаги реализация қилиш оборотлари озод этилади:
|
||
● ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш юзасидан бевосита Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ва Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида амалга ошириладиган хизматлар, шу жумладан аэронавигация хизмати;
|
Мазкур хизматларга ноль даражали фоиз миқдоридаги ставка бўйича солиқ солинади (СК 263-моддаси 5-банди)
|
|
● босма маҳсулотлар, шунингдек босма маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳририят, матбаа ва нашриёт ишлари (хизматлари);
|
СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган
|
Корхона 2020 йил январдан мартгача бўлган давр учун ҚҚС бўйича имтиёзни қўллаши ва «ҚҚСсиз» ҳисобварақ-фактура тақдим этиши мумкин
|
● давлат тилини ва давлат тилида иш юритишни ўргатиш хизматлари;
|
СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган
|
|
● давлат резервининг товар-моддий захиралари, улар янгиланаётганда (СКнинг 208-моддаси 32-банди). Имтиёзни янгилаш мақсадида давлат резерви захираларини реализация қилувчи «Ўздавзахира» корхоналари қўллайди; |
СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган
|
|
● молиявий хизматлар;
|
2007 йилги таҳрирдаги СКнинг 209-моддасида кўрсатилган ва СКнинг 244-моддасида кўрсатилмаган хизматлар бўйича имтиёзлар 1.04.2020 й.гача амал қилади
|
|
● инвестор ва давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган шартномага биноан инвестиция мажбуриятлари сифатида топширилаётган мол-мулк;
|
СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган
|
|
● давлат мулкини ижарага бериш бўйича хизматлар;
|
СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган
|
|
● оммавий ахборот воситаларини ва китоб маҳсулотларини етказиб бериш хизматлари;
|
СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган
|
|
● Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан қурилаётган кўчмас мулк объектлари
|
СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган
|
Миржалол МИРФАЁЗОВ, Татьяна ЛИМАРЕВА, «Norma» МЧЖ экспертлари.