Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 10 / Норматив ҳужжатлар лойиҳалари

Солиқ аудити қандай ўтказилади

 

ҚҲТБТ порталида ДСҚнинг Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида қарори лойиҳаси жойлаштирилган. Лойиҳа Солиқ кодексининг 140-моддаси асосида ишлаб чиқилган.

 

Солиқ аудити қуйидаги солиқ тўловчиларда ўтказилади:

солиқ органининг талабномасига жавобан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаган;

юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб бўлган солиқ тўловчиларда;

ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчиларда.

Солиқ аудитини ўтказиш зарурати бўлганда солиқ органи солиқ аудити бошланишидан камида 30 кун олдин солиқ тўловчига унинг шахсий кабинетига хабарнома юборган ҳолда хабардор қилиши шарт. Солиқ тўловчи хабарномани олгандан кейин солиқ аудитини ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва маълумотларни тайёрлаб қўйиши лозим. Корхонани ихтиёрий тугатиш ҳолатида солиқ аудити олдиндан хабардор этмасдан ўтказилади.

Солиқ аудитини ўтказиш учун солиқ органи раҳбари буйруқ чиқаради, унда солиқ тўловчи, масъул текширувчи шахслар, солиқ аудитини ўтказиш муддатлари ва мақсади тўғрисидаги ахборот кўрсатилади. Солиқ аудитини ўтказиш муддати одатда 30 иш кунигача давом этади, айрим ҳолларда 2 ва ҳатто 3 ойгача узайтирилиши мумкин. Бунда унинг умумий муддати 6 ойдан ошиши мумкин эмас.

Солиқ тўловчи томонидан текширувчиларнинг солиқ аудитини ўтказиш учун ҳудудларга ёки биноларга киришига тўсқинлик қилинган ёки у рўйхатга олинган манзил бўйича йўқ бўлган тақдирда, солиқ органлари 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатга унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришлари мумкин. Солиқ органининг қарори электрон шаклда банкка юборилади, солиқ тўловчига эса шахсий кабинетига хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Солиқ органлари судга мурожаат қилганда солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 иш кунидан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.

Текширувчилар ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларни амалга оширишлари мумкин:

бухгалтерия ҳисоби қоидаларига мувофиқ мол-мулкни инвентаризация қилишни ташкиллаштириш;

солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш ва тўлаш учун зарур бўлган ҳужжат, ахборот ва маълумотларни, шу жумладан электрон шаклда ҳам тақдим этишларини талаб қилиш;

банклардаги барча ҳисобварақларида мавжуд бўлган пул маблағлари айланмалари тўғрисида маълумотномаларни талаб қилиш;

товарлар ёки хизматларни реализация қилиш бўйича ҳисобварақ-фактураларни ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда кассани ва товар-моддий бойликлар сақланадиган жойларни 2 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга муҳрлаш (2 иш кунидан ортиқ муддатга эса - суд қарори асосида муҳрлаш);

ҳужжатларнинг давлат тилидаги таржимасини талаб қилиш;

заруратдан келиб чиқиб сайёр солиқ текширувини ташкиллаштириш.

Солиқ тўловчи солиқ аудити учун талаб қилинаётган ахборотни тегишли талабнома олинган кундан эътиборан 5 иш куни ичида тақдим этиши шарт. Солиқ аудити жараёнида текширувчилар контрагентдан ёки бошқа шахслардан ушбу ҳужжатлар ёки ахборотни талаб қилиб олишга ҳақли. Бунинг учун тегишли солиқ органига мақсади ва зарур ахборот кўрсатилган сўров юборилади. Шундан кейин бошқа шахсга ҳам шахсий кабинет орқали талабнома келади, унга мувофиқ ахборотни 5 иш куни ичида тақдим этиш зарур бўлади. Текширувчилар томонидан ҳуқуқбузарликлар аниқланганда солиқларни ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш билан боғлиқ ҳужжатлар олиб қўйилиши мумкин.

Солиқ аудити натижаларига кўра далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси солиқ тўловчига текширув тугаганидан кейин 3 иш куни ичида топширилади. Солиқ аудити натижалари бўйича қарор солиқ органи раҳбари томонидан далолатнома имзоланган кундан ­эътиборан 10 иш куни ўтгач, лекин 15 беш иш кунидан кечиктирмай қабул қилинади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 Лола Абдуазимова.

Прочитано: 400 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика