Norma.uz

«Тонировка» халқ учун қанча туради

 

Ижтимоий тармоқларда 1 июндан автомобиль ойналарининг тусини ўзгартириш нархлари туширилиши ҳақидаги хабарлар тарқаган эди. Бироқ ЙҲХББда бу маълумотлар асоссиз эканлиги борасида баёнот берилди.

Ўтган йили Вазирлар Маҳкамасининг «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (2.08.2019 йилдаги 646-сон) билан тонировкага рухсатнома олиш нархлари пасайтирилган эди.

Ҳужжатда белгиланишига кўра:

  • орқа ойналар – 100 фоизгача;
  • орқа ён ойналар ҳам – 100 фоизгача;
  • ҳайдовчининг ён ойналари – 50 фоизгача қорайтирилиши;
  • олд ойнанинг тепа қисми – 14 см дан кўп бўлмаган полоса шаклида 100 фоизгача қорайтириш мумкин.

Бундан ташқари, минивенлар (туристик автобуслар), автобуслар ва микроавтобуслар ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоизгача ўзгартириш (қорайтириш)га рухсат этилган.

Орқа ён ойналарни қорайтириш бўйича:

  • жисмоний ва юридик шахслар учун – БҲМнинг 10 баравари миқдори (2,23 млн сўм);
  • хорижий ташкилотлар транспорт воситалари учун – БҲМнинг 20 баравари миқдори (4,46 млн сўм) белгиланган.

Автотранспортнинг барча ён ойналари учун:

  • жисмоний ва юридик шахсларга – БҲМнинг 50 баравари (11,15 млн сўм);
  • хорижий ташкилотларга – БҲМнинг 80 баравари (17,84 млн сўм) этиб белгиланган.

Туристик автобуслар учун тўлов ставкалари уларнинг эгалари ҳуқуқий ҳолати инобатга олинган ҳолда – БҲМнинг 50 фоизи (жисмоний шахслар учун) ёки БҲМнинг 80 фоизи (юридик шахслар учун) белгиланган.

Қоидаларга амал қилишга беэътибор бўлганлар учун қуйидаги жарималар солинади:

  • техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва туси ўзгартирилган ойнали транспорт воситаларидан фойдаланиш учун – БҲМнинг 25 бараварида (5,57 млн сўм);
  • такрорий қоидабузарлик учун – БҲМнинг 40 бараварида (8,92 млн сўм).

 

Интернет материаллари асосида.

Прочитано: 386 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика