Корхона томонидан юридик бўлим юритадиган даъво билдириш ишлари амалга оширилади.
Юридик бўлим бошлиғи ишончнома бўйича даъволарни имзолаш, даъволарга жавоб қайтариш, даъво аризасини бериш, даъвога ва бошқа ҳуқуқий тусдаги ҳужжатларга жавоб беришга ҳақли бўладими?
- Ҳа, ишончнома бўйича шундай қилишга ҳақли.
Корхона раҳбари юридик шахс номидан ишончномасиз ҳаракат қилади. У юридик бўлими бошлиғига ишончнома бўйича суд иши ва судгача бўлган ишларни юритиш ваколатларини беришга ҳақли (ФК 138-м.).
Ишончли шахс даъво аризасини имзолашга фақат ишончномада бу ваколат алоҳида қайд этилган тақдирда ҳақли бўлади. Суд процесси билан боғлиқ барча ҳужжатларга ишончнома илова қилиниши лозим (ИПК 63-м.).
Альберт Сафин,
«Norma» МЧЖ эксперти.