Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига янги раҳбар тайинланди.
Жамғарманинг ижрочи директори лавозимини Абдулазиз Хайдаров эгаллади. Аввал у Молия вазирлигининг суд тизими, прокуратура ва давлат органлари фаолиятини молиявий таъминлаш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган, деб маълум қилади.
ЎзА