Аёл ўғли билан яшайди. У болалигидан ногирон. Аёл 54 ёшда. Унинг доимий иш жойи йўқ. Унга стажи пенсия тайинлаш учун етарли эмаслигини айтишган.
Мазкур ҳолатда унга қандай ижтимоий ёрдам кўрсатилади?
– Болалигидан ногиронлиги бўлган болалари бор оналар давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаганда, 55 ёшга тўлгунига қадар ёшга доир нафақа олишга ҳақли (Низомнинг 6-банди, ВМнинг 7.04.2011 йилдаги 107-сон қарорига 2-илова).
Зафаржон Хўжаев,
«Norma» МЧЖ эксперти.