Иш ҳақи сақланмайдиган таътил ва касаллик варақаси даврлари стажга қандай қўшилади?
– Иш ҳақи сақланмайдиган таътил пенсия ҳисоблаш учун иш стажига қўшиб ҳисобланмайди.
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври (тиббиёт муассасаси томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақалари билан тасдиқланган) фақат қуйидаги тўловлар тўланган тақдирда иш стажига қўшилади (252-сон Низомнинг 12-банди «в» кичик банди):
- 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;
- 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида тўланган даромадлар.