Яқинда пенсияга чиқаман. Айрим маълумотномаларнинг фақат кўчирма нусхалари мавжуд.
Уларнинг Пенсия жамғармасида қабул қиладиларми ёки фақат асл нусхалари бўлиши лозимми?
– Пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатлар ҳам асл нусхада, ҳам Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тасдиқланган нусхаларда тақдим этилиши мумкин. Фақат асл нусхаларда тақдим этиладиган маълумотномалар (иш ҳақи, ногиронлик, оила аъзоларининг таркиби тўғрисидаги маълумотномалар ва бошқа маълумотномалар) бундан мустасно (252-сон Низомнинг 27-банди).