Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2020 год / № 28 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

 

Президентнинг  6.07.2020 йилдаги ПФ-6019-сон Фармони билан рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

 

Фармон билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўз фаолиятида Олий Мажлис Сенати ва Президентга ҳисобдорлиги белгиланди.

Қўмита амалга оширишда бевосита Президентга мунтазам равишда ахборот киритиб борадиган вазифалар рўйхати белгиланди.

Қўмита республикада эркин ва рақобатбардош бозорни шакллантириш бўйича олдига қўйилган вазифаларни ҳал қилишда ҳамкорлик қиладиган Вазирлар Маҳкамасининг бўлинмалари ва бошқа давлат тузилмалари белгиланди.

Фармон билан ўрнатилган тартибга мувофиқ 2020 йил 1 октябрдан бошлаб:

  • тармоқ ва соҳаларда ваколатли этиб белгиланган давлат бошқаруви органларининг асосий вазифаларидан бири рақобат муҳитини яхшилаш ва уни ривожлантириш ҳисобланади;
  • давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг, шунингдек уларнинг аффилланган шахсларининг ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасаларининг (мудофаа қобилияти ва миллий хавфсизлик мақсадларида бундан мустасно) ташкил этилишига қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилмайди:

а) битта товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган соҳаларда;

б) давлат органлари томонидан ўзларига лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациядан ўтказиш ва рухсат бериш ваколати берилган соҳаларда;

  • ягона етказиб берувчи бўлган ёки бундай ҳуқуқ берилган ёхуд устун (монопол) мавқега эга давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларига фаолияти муассисининг товарлари (ресурслари) ёки тармоқ инфратузилмасидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари билан рақобатлашадиган фаолият билан шуғулланадиган ўзларининг аффилланган шахсларини ташкил этиш тақиқланади, ушбу аффилланган шахслар рақобатчилари билан тенг шартлар асосида фаолият юритиш шароити таъминланган ҳолда бўлиб юбориш натижасида ташкил этиш бундан мустасно;
  • давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларни, шунингдек уларнинг аффилланган шахсларини ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколати берилган давлат муассасаларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), мудофаа қобилияти ва миллий хавфсизлик мақсадларида ташкил этиш бундан мустасно, монополияга қарши органнинг дастлабки розилиги олингандан сўнг амалга оширилади.

Бизнесга қўшимча чекловларни белгиловчи ёки рақобат муҳитини ривожлантиришни тўхтатиб турувчи бандларни ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини қабул қилиш тартиби белгиланди. Улар фақат Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда Қўмитанинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаши натижалари асосидаги хулосалари мавжуд бўлсагина қабул қилинади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига Қўмита билан биргаликда бир ой муддатда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш топширилди.

Фармон билан қуйидагилар тасдиқланди:

 

  • 2020–2024 йилларда товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»;

 

  • тадбиркорлик фаолиятига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ялпи хатловдан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси;

 

  • 2024 йилгача бўлган даврда ўзларига тартибга солиш бўйича бириктирилган тармоқларда рақобатни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш учун масъул вазирлик ва идоралар рўйхати;

 

  • 2021 йил 1 январдан бошлаб тажриба (синов) тариқасида монополияга қарши комплаенс тизими жорий этиладиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати.

Фармон билан Қўмитага манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририни, шунингдек рақобат муҳитини ривожлантиришни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчаларни ишлаб чиқиш ва киритиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 7.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

 Баҳодир Қаюмов.

Прочитано: 488 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика