Машина сотиб олингандан кейин қандай муддат давомида ДЙҲХХда ҳисобга туриш лозим?
– Автотранспорт воситалари нотариуслар томонидан битимлар тасдиқланган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида ДЙҲХХ органларида рўйхатга олиш (ҳисобга қўйиш) учун тақдим этилади.
Шуни эътиборга олиш керакки, ДЙҲХХ органлари тегишли нотариал идоралардан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар тасдиқланганлиги ҳақидаги тезкор маълумотларни олиш йўли билан автомотранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар автомобиль эгалари томонидан ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиши бўйича талабларга риоя қилиниши устидан назорат олиб борадилар.
Автомобилни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказмасдан бошқариш қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқаришдан вақтинча четлатилган ҳолда уларни маъмурий жавобгарликка тортишга олиб келади (ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 11-банди).
«Автонорма» бўлимини Алла Ромашко олиб боради.