Шу кунларда Сирдарё вилоятида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, шунингдек, унга кўра божхона соҳасига оид меъёрий-ҳуқуқий нормалардаги ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Тадбиркорлик субъектлари ва кенг жамоатчилик иштирок этаётган ушбу тарғибот тадбирларида вилоятнинг солиқ, молия, адлия ва божхона бошқармалари ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари асосий солиқ қонун ҳужжати билан янгича тартибда ишлаш, солиқ солишдаги янгиликлар бўйича тушунтиришлар беришди. ДСИ ва ТИФ божхона постларида семинар ва давра суҳбатлари тарзида ташкил этилаётган тадбирларда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга малакали тушунтиришлар олишмоқда.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.