Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 05 / Йиллик ҳисоботга тайёрланамиз

Ягона солиқ тўлови: ҳисоблаш ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари

 

ЯСТ суммаси қандай ҳисобланади

 

Ҳисобот давридаги ЯСТ суммасини ҳисоб-китоб қилиш учун:

1) солиқ солинадиган базани аниқланг;

2) уни солиқ ставкасига кўпайтиринг.

Солиқ солинадиган база

 

=

 

Реализация қилишдан тушган тушум

 

+

 

Бошқа даромадлар

 

 

Чегирмалар ва камайтиришлар (СК 356-м.)

 

 

 

ЯСТ суммаси

 

=

 

Солиқ солинадиган база

 

х

 

Солиқ ставкаси

 

 

 

ЯСТ ставкалари фаолият турлари бўйича тақсимланган (2019 йил учун – 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорга 7-иловада).

 

МИСОЛ. Улгуржи савдо корхонасининг ЯСТни ҳисоб-китоб қилиши

Улгуржи савдо корхонаси 150 000 минг сўмлик товар туркумини реализация қилган. 2019 йил 3 март куни харидордан 15%лик олдиндан тўлов (22 500 минг сўм) олинган. 5 март куни товар харидорга юклаб жўнатилган, 7 март куни эса у етказиб берувчи билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилган. Бу I чоракда ягона битим бўлган, дейлик.

2019 йилда улгуржи савдо корхоналари учун ЯСТ ставкаси товар оборотининг 4%и миқдорида белгиланган. Бинобарин, ЯСТ суммаси 6 000 минг сўмни ташкил этади ва март ойида – юклаб жўнатилган ойда ҳисобланиши керак эди.

 

Бир неча фаолият тури билан шуғулланган бўлсангиз, улар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишингиз ва ҳар бирига тегишли ставка бўйича солиқ солишингиз керак эди (Солиқ кодексининг** 353-моддаси). Бухгалтерия регистрларида қандай операция ва қандай даромадлар фаолиятнинг қайси турига кириши кўриниб туриши учун алоҳида-алоҳида ҳисоб юритилади.

 

ВАЗИЯТ. Корхона турли ставкалар бўйича ЯСТ солинадиган бир неча фаолият тури билан шуғулланади

ЯСТ тўловчи корхона қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланади:

товар оборотига 4%лик ставка бўйича ЯСТ солинадиган чакана савдо;

воситачилик ҳақига 25%лик ставка бўйича солиқ солинадиган воситачилик савдоси (воситачилик хизматлари);

автомобилларни таъмирлаш хизматларини кўрсатиш – 4%лик ставка бўйича солиқ солинади.

Корхона ҳар бир фаолият бўйича реализация қилишдан тушган тушумни алоҳида ҳисобга олиши ва унга ушбу фаолиятга мувофиқ келувчи ставка бўйича ЯСТ солиши керак эди.

 

Бошқа даромадларга асосий фаолият турига мувофиқ келувчи ЯСТ ставкаси бўйича солиқ солинган.

Ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолият асосий фаолият тури ҳисобланган (Солиқ кодексининг 22-моддаси). ЯСТ ортиб борувчи якун билан ҳисоблангани сабабли бошқа даромадлар бўйича солиқ ставкасини аниқлаш учун асосий фаолият турини ҳам ортиб борувчи якун билан аниқлаш керак эди. 

 

МИСОЛ. Бошқа даромадлар бўйича ЯСТ ставкасини аниқлаш

ЯСТ тўловчи корхона Тошкентда рўйхатдан ўтказилган, умумий овқатланиш, воситачилик ва чакана савдо билан шуғулланади. Бундан ташқари, ҳисобот даврида жойларни ижарага берган ва асосий воситани сотишдан даромад олган. 2019 йил 9 ойидаги фаолият кўрсаткичларидан келиб чиқиб, корхона ЯСТни қуйидагича ҳисоблаши керак эди:

Ҳисобот даври

 

Фаолият турлари бўйича тушум, минг сўмда

 

Асосий фаолият тури

 

Бошқа даромадлар бўйича ЯСТ ставкаси

 

умумий овқатланиш (ЯСТ ставкаси 8%)

 

воситачилик савдоси (ЯСТ ставкаси 25%)

 

чакана савдо (ЯСТ ставкаси 4%)

 

бошқа даромадлар

 

I чорак

 

50 000

 

20 000

 

60 000

 

3 000

 

чакана савдо

 

4%

 

ЯСТ = 50 000 х 8% + 20 000 х 25% + 60 000 х 4% + 3 000 х 4% = 11 520 минг сўм

 

I ярим йиллик

 

120 000

 

50 000

 

110 000

 

8 000

 

умумий овқатланиш

 

8%

 

ЯСТ = 120 000 х 8% + 50 000 х 25% + 110 000 х 4% + 8 000 х 8% = 27 140 минг сўм

 

9 ой

 

175 000

 

70 000

 

180 000

 

11 000

 

чакана савдо

 

 

ЯСТ = 175 000 х 8% + 70 000 х 25% + 180 000 х 4% + 11 000 х 4% = 38 700 минг сўм

 

 

 

 

Имтиёзлар қандай қўлланилади

ЯСТ бўйича имтиёзлар қуйидаги кўринишда тақдим этилган:

солиқ тўлашдан озод қилиш;

солиқ солинадиган базани камайтириш;

пасайтирилган ставкаларни қўллаш.

Солиқ кодексидан ташқари, имтиёзлар Президент ва Ҳукумат қарорлари билан тақдим этилиши мумкин эди.

 

ЯСТ тўлашдан озод қилиш кўринишида

ЯСТ тўлашдан озод қилиш кўринишидаги имтиёзлар ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган корхоналарга доимий асосда тақдим этилган. Ушбу имтиёздан фойдаланиш учун корхона қуйидаги шартларга риоя этиши керак эди (Солиқ кодексининг 358-моддаси):

ишловчилари умумий сонининг камида 50%ини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этиши керак эди;

у савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти ҳамда лотереялар ташкил этиш фаолияти билан шуғулланмаслиги керак эди.

 

Жамоат бирлашмалари, жамғармалар ва ассоциациялар мулкида бўлиш уларнинг корхона устав капиталидаги улуши 100%ни ташкил этишини англатади (17.11.1999 йилдаги 502-сон ВМҚ билан тасдиқланган Низомнинг 5-банди).

 

Президентнинг алоҳида қарорлари ва фармонлари билан муайян муддатга ЯСТ тўлашдан озод қилиш кўринишидаги имтиёзлар тақдим этилган. Солиқ кодексида бундай ҳуқуқ фақат кўп тармоқли фермер хўжаликлари – ягона ер солиғини тўловчиларга берилган. Улар кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрига киритилган кундан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа даромад турлари бўйича ЯСТни тўлашдан 5 йил муддатга озод этилган (Солиқ кодексининг 358-моддаси).

 

Ставкани пасайтириш кўринишида

 

ЯСТ ставкасини пасайтириш кўринишидаги имтиёз, одатда, фаолиятнинг устувор турларини рағбатлантириш учун тақдим этилган.

 

МИСОЛ. Солиқ ставкасини пасайтириш кўринишидаги ЯСТ бўйича имтиёз

Асосий фаолият тури бўйича гўшт ва сутни қайта ишлашга ихтисослашаётган кичик бизнес субъектлари 2021 йил 1 январгача ЯСТни 50%га пасайтирилган ставка бўйича тўлайдилар. Имтиёз – мақсадли, уни қўллаш натижасида бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқариш корхоналарини техникавий қайта жиҳозлаш ва модернизациялашга, шу жумладан янги лабораториялар барпо этиш ва мавжудларини жиҳозлашга, янги маҳсулот турлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга, хом ашё базасини ривожлантиришга йўналтирилиши керак эди (26.01.2009 йилдаги ПҚ-1047-сон қарорнинг 8-банди; 29.12.2015 йилдаги ПҚ-2460-сон қарорнинг 8-банди).

 

 

Солиқ солинадиган базани камайтириш кўринишида

 

Қуйидаги ҳолларда ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани камайтиришингиз мумкин эди:

янги технологик асбоб-ускуналарни олган бўлсангиз;

сифатни бошқариш тизимларини жорий этган бўлсангиз;

маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификатлаштиришдан ўтказган бўлсангиз;

лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш учун комплекслар олган бўлсангиз.

Бундай ҳолларда ССБни юқорида кўрсатилган харажатлар амалга оширилган солиқ давридан бошлаб, технологик асбоб-ускуна бўйича эса – у фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб 5 йил ичида камайтириш мумкин эди. Бунда чегирма ССБнинг 25%идан ошиши мумкин эмас эди (Солиқ кодексининг 356-моддаси 3-қисми).

 

Маҳсулот, ишлар ва хизматларни ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этадиган машиналар, аппаратлар, қурилмалар, механизмлар янги технологик асбоб-ускуна деб тан олинади. Бироқ улар чиқарилган санадан бошлаб 3 йилдан ошмаган бўлиши керак (АВ томонидан 25.08.2017 йилда 2918-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2-банди).

 

МИСОЛ. ЯСТ бўйича ССБни янги технологик асбоб-ускуна қийматига камайтириш

ЯСТ тўловчи ишлаб чиқариш корхонаси 2019 йил январь ойида 100 000 минг сўмлик янги технологик асбоб-ускуна сотиб олиб, февраль ойида уни фойдаланишга киритган. 

ЯСТни ҳисоб-китоб қилиш учун солиқ солинадиган база қуйидаги тартибда камайтирилган:

 

Ҳисобот даври

 

ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база, минг сўмда

 

Ҳисобот даврида камайтириладиган сумма

(ССБнинг 25%и), минг сўмда

I чорак

 

70 500

 

17 625

 

I ярим йиллик

 

128 400

 

32 100

 

9 ой

 

190 800

 

47 700

 

йил

 

242 900

 

60 725

 

 

 

Жадвалга кўра корхона бир йилда солиқ солинадиган базани фақат 60 725 минг сўмга камайтириши мумкин. Қолган сумма – 39 275 минг сўм (100 000 – 60 725) келгуси солиқ даврларидаги, бироқ 4 йилдан ортиқ эмас, солиқ солинадиган базани камайтиради.

 

Фойдаланишга киритилаётган янги технологик асбоб-ускуна бўйича имтиёзни қўллаш ҳуқуқини тасдиқлаш учун ДСИга Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби (9-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан бирга махсус Фойдаланишга киритилган янги технологик жиҳоз тўғрисида маълумотномани (2918-сон Низомга илова) тақдим этинг.

 

Имтиёз қўлланган технологик асбоб-ускунани харид қилган пайтдан бошлаб 3 йил ичида сотиб юборсангиз ёки текинга берсангиз, ЯСТ бўйича ССБни камайтирадиган суммани тиклаш, солиқни эса тўлашга тўғри келади (2918-сон Низомнинг 18-банди).

 

Ёш оилалар жумласидан бўлган ходимларингизга ипотека кредитлари бўйича бадаллар тўлашга ва (ёки) мулк қилиб уй-жой олишга маблағларни текин йўналтирган бўлсангиз ҳам ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани камайтиришингиз мумкин эди. Бунда чегирма ССБнинг 10%идан ошиши мумкин эмас эди (Солиқ кодексининг 356-моддаси).

Ёш оила тоифасига турмуш қурганларнинг ёши 30 ёшдан ошмаган ёки болаларни (болани) 30 ёшдан ошмаган ота-онадан бири, шу жумладан турмушидан ажрашган эркак (аёл), бева (бева аёл) кишилар тарбиялаётган оилалар киритилади (18.05.2007 йилдаги ПФ-3878-сон Фармоннинг 3-банди).

 

МИСОЛ. ЯСТ бўйича ССБни ёш оила учун уй-жой олишга йўналтирилган маблағлар суммасига камайтириш

ЯСТ тўловчи корхона 2019 йил январь ойида ёш оилалар жумласидан бўлган ходимларига уй-жой олиш учун 30 000 минг сўм ўтказган. Жорий солиқ даврида (йил) корхона фаолият кўрсаткичлари қуйидагича бўлган (минг сўмда):

Ҳисобот даври

 

Фаолият турлари бўйича тушган тушум

 

Бошқа даромадлар

 

Жами тушум (солиқ солинадиган база) ортиб борувчи якун билан

 

ишлаб чиқариш/

реализациядан умумий тушумдаги салмоғи (бошқа даромадларни ҳисобга олмаганда)

савдо/

реализациядан умумий тушумдаги салмоғи (бошқа даромадларни ҳисобга олмаганда)

хизматлар/

реализациядан умумий тушумдаги салмоғи (бошқа даромадларни ҳисобга олмаганда)

I чорак

 

50 000 / 33%

 

70 000 / 47%

 

30 000 / 20%

 

20 000

 

170 000

 

I ярим йиллик

 

110 000 / 38%

 

100 000 / 34%

 

80 000 / 28%

 

30 000

 

320 000

 

9 ой

 

150 000 / 33%

 

130 000 / 28%

 

180 000 / 39%

 

40 000

 

500 000

 

йил

 

180 000 / 30%

 

200 000 / 33%

 

220 000 / 37%

 

50 000

 

650 000

 

 

Кўрсатилган маблағлар ҳисобига ССБни камайтирадиган сумма камайтириш фоизини (10%) барча фаолият турлари, шу жумладан бошқа даромадлар бўйича ялпи тушумга кўпайтириш йўли билан ҳисобланади. Умумий камайтириш суммаси реализациядан умумий тушумдаги салмоғидан келиб чиқиб, корхонанинг барча фаолият турлари бўйича тақсимланади.

I чорак якунларига кўра корхонанинг асосий фаолият тури савдо ҳисобланган. Солиқ солинадиган ялпи тушум, шу жумладан бошқа даромадлар 170 000 минг сўмга тенг бўлган. Чорак якунларига кўра энг юқори камайтириш суммаси 17 000 минг сўмни (170 х 10%) ташкил этган.

Ҳар бир фаолият тури бўйича тушумни камайтирадиган сумма реализациядан тушумнинг умумий ҳажмидаги салмоғидан келиб чиқиб ҳисобланган ва қуйидаги соҳаларда ушбу суммани ташкил этган:

савдо – 7 990 минг сўм (17 000 х 47%);

ишлаб чиқариш – 5 610 минг сўм (17 000 х 33%);

хизматлар – 3 400 минг сўм (17 000 х 20%).

I чорак якунларига кўра имтиёзни ҳисобга олганда ЯСТ бўйича ССБ 153 000 минг сўмга (170 000 – 17 000) тенг, шу жумладан қуйидаги соҳаларда:

савдо – 82 010 минг сўм (70 000 + 20 000 – 7 990);

ишлаб чиқариш – 44 390 минг сўм (50 000 – 5 610);

хизматлар – 26 600 минг сўм (30 000 – 3 400).

II чорак якунларига кўра асосий фаолият тури ишлаб чиқариш ҳисобланган. Корхонанинг солиқ солинадиган ялпи тушуми, шу жумладан бошқа даромадлар 320 000 минг сўмга тенг бўлган. Уни 32 000 минг сўмга (320 000 х 10%) камайтириш мумкин. Бироқ уй-жой олиш учун 30 000 минг сўм сарфлангани сабабли фақат ушбу сумма чегирилган.

I ярим йиллик якунларига кўра ҳар бир фаолият тури бўйича тушумни камайтирадиган сумма қуйидаги соҳаларда ушбу суммани ташкил этган:

ишлаб чиқариш – 11 400 минг сўм (30 000 х 38%);

савдо – 10 200 минг сўм (30 000 х 34%);

хизматлар – 8 400 минг сўм (30 000 х 28%).

Ярим йиллик якунларига кўра имтиёзни ҳисобга олганда ЯСТ бўйича ССБ 290 000 минг сўмга (320 000 – 30 000) тенг бўлган, шу жумладан қуйидаги соҳаларда ушбу суммани ташкил этган:

ишлаб чиқариш – 128 600 минг сўм (110 000 + 30 000 – 11 400);

савдо – 89 800 минг сўм (100 000 –10 200);

хизматлар – 71 600 минг сўм (80 000 – 8 400).

Шу тариқа, ярим йиллик якунларига кўра солиқ солинадиган ялпи тушум ёш оилалар жумласидан бўлган ходимларга уй-жой олиш учун ҳақиқатда сарфланган харажатлар суммасига (30 000 минг сўм) камайтирилган.

 

 

ҚҚС ихтиёрий равишда тўланганда ЯСТ

ЯСТ тўловчиси бўлган ҳолда ҚҚСни ихтиёрий равишда тўлашга қарор қилган бўлсангиз, ЯСТ суммасини бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасига камайтиришингиз керак эди. Бироқ ЯСТни 50%дан кўп бўлмаган миқдорга камайтириш мумкин эди (Солиқ кодексининг 360-моддаси).

 

МИСОЛ. ҚҚСни ихтиёрий равишда тўловчи корхонанинг ЯСТни ҳисоб-китоб қилиши

ЯСТ тўловчи ишлаб чиқариш корхонаси 2019 йилда 4%лик ставкада солиқ солинадиган хизматларни кўрсатган. У ихтиёрий равишда ҚҚС тўлашга ўтди. 2019 йил I чорагидаги фаолият якунларига кўра хизматлар кўрсатишдан ялпи тушум 41 970 минг сўмни ташкил этди, шу жумладан ҚҚС 20%. Ҳисобот даврида олинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚС суммаси 4 780 минг сўмни ташкил этди.

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммасини аниқлаймиз.

Аввало ҚҚС суммасини ҳисоблаш зарур:

хизматлар реализацияси бўйича оборотдан ҳисобланган ҚҚС 6 995 минг сўмга (41 970 / 120 х 20) тенг;

бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси – 2 215 минг сўм (6 995 – 4 780);

ЯСТни ҳисоблаш учун солиқ солинадиган база 34 975 минг сўмни (41 970 – 6 995) ташкил этади;

ЯСТ 1 399 минг сўмга (34 975 х 4%) тенг.

ЯСТ суммаси бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасига (2 215 минг сўм), бироқ ЯСТ суммасининг 50%идан ортиқ бўлмаган суммага, яъни 699,5 минг сўмга (1 399 х 50%) камайтирилади.

Шу тариқа, ЯСТ суммаси фақат 50%га камайтирилиши мумкин бўлган ва 699,5 минг сўмни ташкил этади.

 

 

Ялпи тушумга қачон ва қандай тузатиш киритиш зарур

Қуйидаги ҳолларда ялпи тушумга тузатиш киритишингиз керак эди:

сотиб олувчи товарни тўлиқ ёки қисман қайтарганда;

битим шартлари ўзгарганда;

баҳо ўзгарганда ёки сотиб олувчи сийловдан (скидкадан) фойдаланганда;

буюртмачи бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлардан воз кечганда.

Ушбу ҳолларда реализация қилинган товарлар, ишлар ва хизматлардан тушган тушум ўзгариши сабабли илгари амалга оширилган реализация қилиш бўйича операциялар юзасидан солиқ солинадиган объект ҳажмига ҳам тузатиш киритилади. Тегишинча, ЯСТ суммаси камайтирилади ёки кўпайтирилади.

 

 

Реализация қилишдан тушган тушумга фақат 1 йиллик муддат доирасида тузатиш киритиш мумкин эди. Товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича кафолат муддати белгиланган бўлса, кафолат муддати доирасида тузатиш киритиш мумкин эди.

 

 

Қайтариш ёки воз кечиш ҳолати юз берган солиқ даврида ялпи тушумга тузатиш киритиш лозим эди.

 

1-МИСОЛ. Товар қайтарилганда тушумга тузатиш киритиш учун муддатни аниқлаш

Корхона 2018 йил декабрь ойида товарни реализация қилган. Сотиб олувчи брак туфайли товарнинг бир қисмини 2019 йил апрель ойида қайтарган. Реализация қилинган пайтдан буён бир йил ўтмагани сабабли 2019 йил апрель ойида тушумга тузатиш киритиш мумкин эди.

 

2-МИСОЛ. Кафолат муддати белгиланган товар қайтарилганда тушумга тузатиш киритиш учун муддатни аниқлаш

Корхона 2017 йил декабрь ойида товарни (асбоб-ускунани) реализация қилган. Ундан фойдаланишнинг кафолат муддати 2 йилни ташкил этади. Агрегатлардан бири ишдан чиққани сабабли сотиб олувчи 2019 йил апрель ойида асбоб-ускунани қайтарган. Кафолат муддати ҳали ўтиб кетмагани сабабли 2019 йил апрель ойида тушумга тузатиш киритиш мумкин эди. 

 

Тузатиш киритишга олиб келган ҳолатни ҳужжатлар билан расмийлаштириш керак эди. Далолатномалар, маълумотномалар, қўшма баённомалар, шунингдек шартномада тилга олинган бошқа ҳужжатлар тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиб хизмат қилиши мумкин эди. Улар асосида қўшимча ҳисобварақ-фактура тузиш лозим эди. Унда қуйидагиларни кўрсатиш керак эди (Солиқ кодексининг 222-моддаси):

рақами ва тузилган санаси;

ҳисобварақ-фактурани тўлдиришда зарур бўлган реквизитлар;

тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси;

солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш миқдори (салбий ёки ижобий).

ҚҚСни ихтиёрий равишда тўлаган бўлсангиз, қўшимча ҳисобварақ-фактурада қуйидагиларга тузатиш киритиш миқдорини (салбий ёки ижобий) кўрсатиш керак эди:

ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда солиқ солинадиган базага;

ҚҚС суммасига;

ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда реализация қийматига.

 

Товарлар қайтарилганда

 

Шартнома шартларида сотиб олувчи муайян муддат давомида сотиб олинган товарнинг бир қисмини ёки ҳаммасини қайтариши мумкинлиги назарда тутилган бўлса, агар бу муддат 1 йилдан (ёки кафолат муддатидан) ошмаса, қайтариш чоғида жорий солиқ даврида солиқ солинадиган базани камайтириш керак эди.

 

МИСОЛ. Товар қайтарилганда ЯСТ бўйича ССБга тузатиш киритиш

ЯСТ тўловчи етказиб берувчи 2018 йил 20 декабрда 12 000 минг сўмлик товарни реализация қилган. Сотиб олувчи ушбу товарлар фойдаланишга яроқсиз эканлигини тасдиқловчи далолатнома асосида товарнинг 2 480 минг сўмлик қисмини 2019 йил 15 октябрда қайтарган.

Етказиб берувчи сотиб олувчига ялпи тушумга салбий тузатиш киритиш суммаси – 2 480 минг сўм кўрсатилган қўшимча ҳисобварақ-фактура ёзиб бериб, қайтарилаётган товарни қабул қилиб олишга розилик билдирган.   

Етказиб берувчи қўшимча ҳисобварақ-фактура асосида жорий солиқ даври – 2019 йилдаги ялпи тушумни 2 480 минг сўмга камайтириш ҳуқуқига эга эди.

Сотиб олувчи товарнинг бутун туркумини қайтарганда тузатиш суммаси 12 000 минг сўмни ташкил этган бўларди.

 

Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда тушумга тузатиш киритиш товарлар қайтарилганда тузатиш киритиш сингари амалга оширилади.

 

 

Битим шартлари ўзгарганда

 

Битим шартлари ўзгарганда ялпи тушум ошиши ҳам, камайиши ҳам мумкин.

 

МИСОЛ. Битим шартлари ўзгарганда ЯСТ бўйича ССБга тузатиш киритиш 

ЯСТ тўловчи етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб бериш қийматининг 15%и миқдорида аванс олганидан кейин 20 000 минг сўмлик товарни 2018 йил 20 декабрда юклаб жўнатган ва ушбу суммани IV чоракдаги ССБга киритган. Шартнома шартларига кўра сотиб олувчи товар юклаб жўнатилганидан ва ҳисобварақ-фактура ёзиб берилганидан кейин 5 кун ичида унинг ҳақини тўлаши керак эди. Бироқ сотиб олувчи алоҳида ҳолатлар юзага келганлиги сабабли етказиб берилган товар ҳақини ўз вақтида тўлай олмаган.

Томонларнинг ўзаро келишувига кўра 2019 йил 8 январда шартномага ўзгартириш киритилган, унга мувофиқ сотиб олувчи 15%лик олдиндан тўловдан сўнг кейинги 5 ой давомида ҳар ой 3 500 минг сўмдан тўлаши керак.

Шу тариқа, ўзгартирилган шартнома шартларига кўра сотиб олувчига олинган товарлар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш имкони берилган. Бироқ энди шартнома бўйича етказиб бериш баҳоси 20 500 минг сўмни (20 000 х 15% + 3 500 х 5) ташкил этади. Шу сабабли етказиб берувчи 2019 йил I чораги якунларига кўра солиқ солинадиган базага 500 минг сўмга ошиш томон тузатиш киритиши зарур. Етказиб берувчи шартномага қўшимча келишув имзоланган санада тузиб, сотиб олувчига тақдим этадиган қўшимча ҳисобварақ-фактура бундай тузатиш киритиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

 

 

Баҳо ўзгарганда ёки сотиб олувчи сийловдан (чегирмадан) фойдаланганда

 

Етказиб берувчи ўзининг маркетинг сиёсатида битимларни тузиш чоғида чегирмалар тизимидан фойдаланганда етказиб берилган товар, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат учун тўлов камайиши мумкин. Улар қуйидаги ҳолларда тақдим этилиши мумкин:

етказиб бериш пайтида. Бундай чегирма товар чегирмаси дейилади;

етказиб беришдан кейин сотиб олувчи шартноманинг муайян шартларини бажарганда. Масалан, сотиб олувчи етказиб берилган товар ҳақини муддатидан аввал ёки белгиланган давр мобайнида тўласа, қўшимча миқдордаги товарга эга бўлади. Бу – пуллик ёки молиявий чегирма.

Етказиб бериш қиймати товар чегирмаси ҳисобига камайса, ушбу етказиб бериш бўйича тушумни тақдим этилган чегирмани ҳисобга олган ҳолда акс эттиришингиз керак эди.

 

МИСОЛ. Сотиб олувчи товар чегирмасидан фойдаланганда ЯСТ бўйича ССБга тузатиш киритиш 

ЯСТ тўловчи «А» ресторани «Gorod Skidok» дисконт карталари эгаларига 15% миқдорида чегирма тақдим этган. Ресторанга ташриф буюрган шахсга 330 минг сўмлик хизматлар кўрсатилган. Хизматлар қиймати ҳисоб-китоб қилингунига қадар «Gorod Skidok» дисконт картаси тақдим этилган.

Ресторан ҳисобварақ-фактура ўрнига хизматлар кўрсатилганини тасдиқлаш учун истеъмолчига касса чекини тақдим этган. Унда чегирма ҳисобга олинган хизматлар қиймати – 280,5 минг сўм (330 – 15%) кўрсатилган бўлиши керак.

Мазкур ҳолда тушум тақдим этилган чегирма суммаси – 49,5 минг сўмга (330 х 15%) дарҳол камайтирилган. Ресторан келгуси даврларда ССБга тузатиш киритмаган.

 

Сотиб олувчи муайян шартномавий шартлар – муддатидан аввал ҳақ тўлагани, маҳсулотларни катта ҳажмда харид қилгани ва бошқа шартларни бажаргани муносабати билан бериладиган пуллик чегирма ҳам чегирмага яна бир мисол бўла олади.

Тўлов дарҳол тўлангани муносабати билан чегирма тақдим этаётганда, сотиб олувчи белгиланган муддатда ҳақ тўлаганидан кейин етказиб бериш бўйича ССБни камайтириш керак эди. Тўлов шартлари бажарилган санадаги чегирма суммасига қўшимча ҳисобварақ-фактура ёзиб бериш керак эди.

 

 

МИСОЛ. Сотиб олувчи пуллик чегирмадан фойдаланганда ЯСТ бўйича ССБга тузатиш киритиш 

ЯСТ тўловчи етказиб берувчи 2019 йил 27 сентябрда умумий суммаси 90 000 минг сўмни ташкил этадиган товарни жўнатиб, ҳисобварақ-фактура ёзиб берган. Шартномага кўра сотиб олувчи 10 октябргача етказиб берувчи билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилса, унга сотиб олинган товар қийматининг 5%и миқдорида чегирма тақдим этилган. Сотиб олувчи 9 октябрда тўловни тўлаб, шартнома шартларига кўра чегирмадан фойдаланган. Чегирмани ҳисобга олганда у 90 000 минг сўм эмас, балки 85 500 минг сўм (90 000 – 5%) тўлаган.

Кўриб чиқилаётган вазиятда етказиб берувчи сентябрь ойида 90 000 минг сўмлик етказиб беришни акс эттириши керак эди. Октябрь ойида эса сотиб олувчидан чегирма суммасига камайтирилган тўловни олгач, ССБга 4 500 минг сўмга (90 000 х 5%) камайтириш томон тузатиш киритган ҳолда қўшимча ҳисобварақ-фактура ёзиб бериши керак эди.

 

Битим нархи ўзгарганда ҳам ялпи тушумга тузатиш киритишингиз керак эди. Товар ҳисоб-китоб қилинган нархда берилиб, масалан, жаҳон бозорида шунга ўхшаш товар нархи ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда келгусида унга тузатиш киритилиши ҳақида шартлашилганда шундай вазият юзага келиши мумкин эди. Нархга тузатиш киритилганда тузатиш киритиш суммасига қўшимча ҳисобварақ-фактура ёзиб беришингиз керак эди. Бунда нарх ўзгаришига қараб тушум ошиши ҳам, камайиши ҳам мумкин.

 

ЯСТ ҚАНДАЙ ТЎЛАНАДИ ВА ҲИСОБОТ ҚАНДАЙ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ

 

Тўлаш муддатлари

 

Календарь йил ЯСТ бўйича солиқ давридир, йил чораги эса ҳисобот давридир (Солиқ кодексининг 359-моддаси).

 

Солиқ даври у тугаганидан кейин солиқ солинадиган база аниқланадиган ҳамда солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммаси ҳисоблаб чиқариладиган даврдир.

Ҳисобот даври – унинг якунлари бўйича ҳисоб-китоблар тақдим этиладиган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланиши лозим бўлган давр. Солиқ даври бир неча ҳисобот даврига бўлиниши мумкин (Солиқ кодексининг 29-моддаси).

Ҳар бир ҳисобот даври (чорак) тугаши билан солиқ солинадиган базани аниқлаш, ЯСТни ҳисоблаш ва уни бюджетга тўлаш зарур.

 

 

1-МИСОЛ. Янги ташкил этилган корхонанинг солиқ даврини аниқлаши

Корхона 2019 йил 2 декабрда ташкил этилган. У ташкил этилган кун – давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ўша йилнинг 31 декабригача бўлган давр унинг учун дастлабки солиқ даври ҳисобланади.

 

 

2-МИСОЛ. Тугатилаётган корхонанинг солиқ даврини аниқлаши

Корхона тугатиш жараёнида бўлган. Жорий йил бошидан (1 январь) тугатиш якунланадиган кунгача бўлган давр унинг учун сўнгги солиқ даври ҳисобланади.

 

Солиқ солинадиган база ва солиқнинг ўзи ортиб борувчи якун билан ҳисобланиши боис солиқнинг умумий суммасидан навбатдаги тўловни ўтказиш чоғида ўтган ҳисобот даврлари учун тўланган суммани чегириш лозим эди.

 

МИСОЛ. Ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммасини аниқлаш

4%лик ставкада ЯСТ тўловчи корхона 9 ой якунларига кўра 22 400 минг сўм миқдорида тўланадиган ЯСТни ҳисоблаган. Ярим йил учун ЯСТ суммаси 18 600 минг сўмни ташкил этган. III чорак учун корхона 3 800 минг сўм (22 400 – 18 600) миқдоридаги ЯСТни бюджетга ўтказган.

 

2019 йилда ЯСТни қуйидаги муддатларда тўлаш белгиланган эди:

кичик бизнес учун:

ҳар чоракда – ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай. Яъни I чорак учун 25 апрелдан, II чорак учун 25 июлдан, III чорак учун 25 октябрдан кечиктирмай ЯСТ тўланади;

йил якунлари бўйича – йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатдан кечиктирмай;

қолган солиқ тўловчилар учун:

ҳар ойда – кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;

йил якунлаи бўйича – йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай.

 

Йиллик молиявий ҳисобот қуйидаги муддатларда тақдим этилиши белгиланган (АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом):

ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай – хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, чет эл фирмаларининг ваколатхоналари ва доимий муассаса орқали Ўзбекистонда фаолият юритувчи норезидентлар учун;

15 февралдан кечиктирмай – бошқа барча учун.

 

Онлайн-НКМдан фойдаланишга ўтган ёки ўтмоқчи бўлсангиз, ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммасини онлайн-НКМнинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига камайтиришингиз мумкинлигини инобатга олинг (6.09.2019 йилдаги ПФ-5813-сон Фармоннинг 3-банди).

 

Қуйидаги шартларга риоя этганда ЯСТ суммасини онлайн-НКМни жорий этиш бўйича харажатлар суммасига камайтириш мумкин:

камайтириш суммаси 10 БҲМдан ошмаслиги керак;

онлайн-НКМ 2021 йил 1 январга қадар солиқ органларида рўйхатга қўйилиши керак.

 

Ҳисоб-китоб счётида маблағлар бор-йўқлигига қарамай, ЯСТни тўлаш учун тўлов топшириқномасини белгиланган муддатда банкка жўнатиш зарур. Счётдаги маблағлар етарли бўлмаса, банк тўлов топшириқномасини 2-картотекага қўйиб, маблағ келиб тушишига қараб тўлайди.

 

Солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик учун корхонанинг мансабдор шахсларига БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солинади. Бир йил давомида такрор содир этилганда жарима БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорни ташкил этади (МЖТКнинг 175-моддаси).

 

 

Тўлаш муддатини кечиктириш

 

Янги ташкил этилган юридик шахслар – ЯСТ тўловчиларга солиқ таътиллари тарзида солиқ тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи берилиши мумкин эди (Солиқ кодексининг 54-моддаси). Корхонангиз рўйхатдан ўтказилган ойнинг ­1-кунидан бошлаб ЯСТ тўлаш муддатлари 1 йилга кўчирилади. Тўлашни кечиктириш ҳуқуқи бир йилдан камроқ муддатга ҳам берилиши мумкин (АВ томонидан 2.08.2005 йилда 1502-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

 

Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган корхоналар киради. Қуйидаги корхоналар бундан мустасно:

илгари фаолият юритган юридик шахслар, уларнинг филиаллари ва таркибий бўлинмалари базасида ташкил этилган;

башарти улар ана шу корхоналардан ижарага олинган ускуналарда ишлаётган бўлсалар, бошқа корхоналар ҳузурида ташкил этилган корхоналар.

 

 

МИСОЛ. Янги ташкил этилган корхонанинг ЯСТ тўлаш муддатини кечиктириш даврини аниқлаши

2019 йил 15 октябрда рўйхатдан ўтказилган кичик ишлаб чиқариш корхонаси ЯСТ тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини беришларини сўраб ДСИга ариза тақдим этган. Солиқ органи ижобий қарор қабул қилганда корхонага 2019 йил 1 октябрдан 2020 йил 1 октябргача бўлган давр учун тўлов муддатини кечиктириш ҳуқуқи берилиши мумкин эди.

 

 

Қуйидаги корхоналар ЯСТ тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга эмас эди:

савдо ва умумий овқатланиш корхоналари;

лотереяларни ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш доирасида юридик шахслар.

 

ЯСТ тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини олиш учун солиқни тўлашнинг биринчи муддатидан камида 15 кун олдин ДСИга ариза (9-илова, АВ томонидан 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) топшириш керак эди. ДСИ 3 кун мобайнида уни кўриб чиқиб, сизга тўлаш муддатини кечиктириш ёки рад этиш тўғрисида қарор чиқарган.

Қуйидаги ҳолларда тўлаш муддатини кечиктириш рад этилиши мумкин эди:

ариза белгиланган шаклда тақдим этилмаган бўлса;

ариза белгиланган муддатдан кейин топширилса;

корхона ЯСТ тўловчиси ҳисобланмаса.

Бошқа сабабларга кўра рад этишга йўл қўйилмаган.

Муддати кечиктирилган тўлов суммаларини имтиёзли давр тугаганидан сўнг ҳар ойнинг 25-кунига қадар 12 ой давомида тенг улушлар билан тўлаш керак эди. Қарз суммасини муддатидан аввал сўндиришингиз ҳам мумкин эди. Бунда ойлик тўлов ЯСТнинг ҳисоблаб ёзилган йиллик суммасининг 1/12 қисмидан кам бўлмаслиги керак эди.

 

Бир йиллик муддат тугагунига қадар тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бундан кейин қўллашдан бош тортишга ҳақли бўлгансиз. Бу ҳолда ДСИга бош тортиш тўғрисида ариза топшириш керак эди. Ариза топширган ойдан бошлаб ЯСТ белгиланган муддатларда тўланган.

Тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини қўллашдан бош тортиш тўғрисидаги ариза шакли солиқ ҳисоботи шакллари таркибида тасдиқланмаган. Шу сабабли уни эркин шаклда расмийлаштириб, ДСИга ёзма шаклда тақдим этиш мумкин бўлган.

 

ЯСТ тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи берилган даврда солиқ солиш тизимини ўзгартирган бўлсангиз, ўтган пайтингиздан бошлаб тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқидан маҳрум бўлгансиз.

Тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини қўллашдан ихтиёрий бош тортганда ёки солиқ солиш тизимини ўзгартирганда тўлаш муддати кечиктирилган ЯСТ суммаси ҳам ҳар ойнинг 25-кунига қадар 12 ой давомида тенг улушлар билан тўланган.

 

Тўлаш муддати кечиктирилганда ҳисобот тақдим этиш

ЯСТ тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини олиш солиқ ҳисоботини тақдим этиш керак эмас, деган маънони англатмаган. Тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи берилган даврда ДСИга белгиланган тартибда – ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунига қадар ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этиш керак бўлган. Бироқ Ҳисоб-китобнинг ўнгдаги юқори бурчагига «Ягона солиқ тўловини тўлаш муддати кечиктирилган» белгисини қўйиш зарур бўлган.

Тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш муддати чорак охирига қадар тугаса, ушбу давр учун 2 та ҳисобот тақдим этиш керак эди:

тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи амал қилган давр учун – тўлаш муддати кечиктирилганлиги ҳақида белги қўйилган ЯСТ ҳисоб-китоби (маълумотнома-ҳисоб-китоб);

қолган давр учун – умумбелгиланган шаклдаги ЯСТ ҳисоб-китоби.

 

МИСОЛ. Тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи чорак охирига қадар тугаганда ҳисобот тақдим этиш

Корхонага ЯСТ тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи берилган, унинг муддати 2019 йил 1 августда тугаган. Бу ҳолда корхона 25 октябргача ЯСТ бўйича ҳисоботни қуйидаги тартибда тақдим этиши керак эди:

июль ойи учун – ЯСТ маълумотнома-ҳисоб-китоби;

август ва сентябрь ойлари учун – ЯСТ ҳисоб-китоби.

 

 

Тўлаш муддати кечиктирилишини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш

 

ЯСТни тўлаш муддати кечиктирилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилган:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

ЯСТ ҳисоблангани акс эттирилган

 

9820-«Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Ҳисобланган ЯСТ мддати кечиктирилган тўлов суммаларига ўтказилгани акс эттирилган

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

6240-«Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар»

 

Тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи тугаганда ЯСТнинг бир қисмини тўлаш мажбурияти акс эттирилган

 

6240-«Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Тўлаш муддати кечиктирилган ЯСТнинг бир қисми тўлангани акс эттирилган

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

 

ЯСТни тўлаш чоғида ЎзРдан ташқарида тўланган фойда солиғини ҳисобга олиш

ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаётганда Ўзбекистондан ташқарида олинган даромадларни ҳам, агар улар мавжуд бўлса, ҳисобга олиш зарур эди. Ўз бўлинмаларингиз (доимий муассасаларингиз) орқали бошқа давлатларда тадбиркорлик фаолиятини юритган бўлсангиз, улар реализация қилишдан олган тушумни ҳам ялпи тушумга киритишингиз зарур эди. Чет давлатда унинг қонун ҳужжатларига мувофиқ фойда солиғини ёки даромаддан олинадиган қандайдир бошқа солиқни тўлаб, Ўзбекистонда ЯСТни тўлаш чоғида халқаро шартномаларга мувофиқ уни ҳисобга олишингиз мумкин эди (Солиқ кодексининг 361-моддаси).

Солиқ Ўзбекистондан ташқарида тўланганини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлар ҳисобга олиш учун асос бўлган:

тўлов хабарномаси;

чет давлат солиқ органининг маълумотномаси;

чет элда солиқ тўланганлиги фактини тасдиқловчи бошқа ҳужжат.

 

Халқаро шартномада солиқни Ўзбекистон ҳудудида тўлаш назарда тутилган бўлса, ундан ташқарида тўланган солиқ ҳисобга олинмайди. Сиз даромад олган мамлакат билан халқаро шартнома тузилмаган бўлса, ушбу мамлакатда тўланган солиқни ҳам ҳисобга олиб бўлмайди.

Халқаро шартномаларда ўз давлатидан ташқарида тўланган фойда солиғини ҳисобга олишнинг қуйидаги қоидалари белгиланган: чегирма суммаси ўз мамлакатидан ташқарида даромад олган юридик шахс солиқ резиденти бўлган давлатнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва қоидаларига мувофиқ ҳисобланган даромад солиғи суммасидан ошиши мумкин эмас.

 

МИСОЛ. ЯСТни тўлаш чоғида Ўзбекистондан ташқарида тўланган фойда солиғини ҳисобга олиш

ЯСТ тўловчи Ўзбекистон қурилиш компанияси доимий муассаса орқали Россияда завод қурган. Ишларни реализация қилишдан тушган жами тушумдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган база солиқ даврида 925 000 минг сўмни, шу жумладан Россияда олингани 840 000 минг сўмни ташкил этган. Бажарилган ишлар учун тўлов АҚШ долларида тўланган. Россияда олинган даромаддан РФ қонунчилигига мувофиқ 49 200 минг сўм миқдорида фойда солиғи тўланган.

Ўзбекистонда қурилиш корхоналари учун ЯСТ ставкаси 4%ни ташкил этган. Тегишинча, компания жами ялпи тушумдан тўлаши керак бўлган ЯСТ 37 000 минг сўмни (925 000 х 4%) ташкил этган.

Россия Федерацияси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида Даромадлар ва мулкка иккиёқлама солиқ солмаслик тўғрисида битим (ЎзР ОКнинг 6.05.1994 йилдаги 1075-XII-сон қарори билан ратификация қилинган) амал қилади. Шу тариқа, Россияда тўланган солиқ суммаси белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда ҳисобга олиниши мумкин.

Компания ЯСТни тўлаш чоғида ҳисобга олиши мумкин бўлган солиқ суммасини аниқлаш учун Россияда олинган тушумдан ЯСТ суммасини Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ ҳисоблаш зарур эди.

Россияда олинган даромадлар бўйича ССБ 840 000 минг сўмни ташкил этган. Тегишинча, ушбу даромадлардан ЯСТ 33 600 минг сўмга (840 000 х 4%) тенг. Ўзбекистонда ЯСТни тўлаш чоғида айнан ушбу сумма ҳисобга олиниши мумкин эди. Бунда 15 600 минг сўм (49 200 – 33 600) ҳисобга олинмайди.

Шу тариқа, Ўзбекистон бюджетига 3 400 минг сўм (37 000 – 33 600) миқдорида ЯСТ тўланган.

 

 

Ҳисобот топшириш муддатлари

 

ЯСТ бўйича ҳисобот даври йил чораги ҳисобланиши боис солиқ ҳисоботини ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этиш керак. Йиллик ЯСТ ҳисоб-китоби йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатларда тақдим этилади.

 

 

Ҳисоботни тўлдириш

ЯСТ бўйича ҳисоб-китобни тўлдириш ва ДСИга тақдим этиш учун электрон рақамли имзоингиз (ЭРИ) воситасида www.my.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига кириш ва 10104_19 кодли ҳисоботни танлаш лозим.

ЯСТ бўйича ҳисобот таркибига қуйидагилар киради:

Ягона солиқ тўлови тўловчиси тўғрисида маълумотлар;

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби;

Ҳисоб-китобга 1-илова «Бошқа даромадлар»;

Ҳисоб-китобга 2-илова «Солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган даромадлар»;

Ҳисоб-китобга 3-илова «Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши»;

Ҳисоб-китобга 4-илова «Инвестицияларга йўналтирилган маблағлар суммаси ҳисоб-китоби»;

Ҳисоб-китобга 5-илова «Ҳисобга олиниши лозим бўлган Ўзбекистондан ташқарида тўланган фойда солиғи суммаси»;

Ҳисоб-китобга 6-илова «Ўзбекистон резидентлари томонидан республикадан ташқарида олиниши лозим бўлган (олинган) дивиденд ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китоб-маълумотномаси»;

Ҳисоб-китобга 7-илова «Электрон тижорат орқали товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум ҳисоб-китоб-маълумотномаси».

 

Ҳисоботнинг фақат кўк рангли катакларини тўлдиринг. Сариқ ранглиларини дастур автоматик равишда тўлдиради.

 

 

Қайси иловалар тўлдирилади

 

Ҳисоботни сўмда, йил бошидан ортиб борувчи якун билан тўлдиринг.

 

 

Фақат маълумотлар мавжуд бўлган иловаларни тўлдиринг (17.04.2008 йилдаги МВ ва ДСҚнинг ЁТ/04-01-32-14/327-сон ва 16/1-4090-сон ахбороти).

 

Маълумотларда қуйидагиларни албатта кўрсатинг:

сиз шуғулланадиган фаолият турларини;

ҳисобот даври учун ҳодимларнинг ўртача сонини;

кадастр ҳужжатларига кўра ер участкаси (участкалар)нинг умумий майдонини, гектарда.

Ушбу маълумотларсиз ҳисобот юборилмайди.

 

Маълумотларда қуйидагиларнинг сони кўрсатилиши лозим бўлган катаклар мавжуд:

Ўзбекистон касб-ҳунар коллежларининг, академик лицейларининг ва олий таълим муассасаларининг битирувчилари;

касаначиларнинг;

унитар (шуъба) корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётган ходимларнинг.

Ушбу катакларни фақат йиллик ҳисоботда тўлдиринг.

 

1-иловани бошқа даромадларингиз мавжуд бўлганда тўлдириш зарур (Солиқ кодексининг 132-моддаси).

2-илова фақат солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган даромадларингиз мавжуд бўлганда тўлдирилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

3-илова фақат муайян маблағлар ҳисобига солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтирганингизда тўлдирилади (Солиқ кодексининг 356-моддаси).

Маблағларни инвестицияларга йўналтирган ва камайтиришни 3-иловада акс эттириб, солиқ солинадиган ялпи тушумни ушбу суммага камайтирган бўлсангиз, 4-иловани тўлдиринг.

Ўзбекистондан ташқарида даромадлар (дивидендлар ва фоизлардан ташқари) олган бўлсангиз, 5-илова тўлдирилади. Унда ЯСТни тўлаш чоғида ҳисобга олишингиз мумкин бўлган, Ўзбекистондан ташқарида тўланган фойда солиғи акс эттирилади.

Ўзбекистондан ташқарида дивидендлар ва (ёки) фоизлар олган бўлсангиз, 6-иловани тўлдириш шарт.

Электрон тижорат иштирокчиларининг миллий реестрига (https://e-tijorat.uz) киритилган бўлсангиз, 7-иловани тўлдиришингиз зарур.

Электрон тижорат иштирокчиларининг миллий реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар 2% ставка бўйича ЯСТ тўлайдилар (14.05.2018 йилдаги ПҚ-3724-сон қарорнинг 11-банди).

 

 

Ҳисоботнинг барча шакллари тўлдирилгандан кейин нима қилинади

ЯСТ бўйича ҳисоботнинг барча шаклларини тўлдиргандан сўнг:

ҳисоботни сақлаб қўйишингиз ва кейинроқ жўнатишингиз;

ҳисоботни дарҳол жўнатишингиз мумкин.

Жўнатган ҳисоботингиз «Ишлов бериш жараёнида» бўлимига жойлаштирилади. Ҳисоботга ишлов бериш жараёнида тегишли катаклари тўғри ва тўлиқ тўлдирилгани автоматик равишда текширилади.

«Журнал» бўлимида ҳисоботнинг ҳолатини – солиқ органлари томонидан қабул қилингани ёки хатолар мавжудлиги сабабли қабул қилиниши рад этилганини текшириш мумкин.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 


*Охири. Боши «СБХ»нинг 21.01.2020 йилдаги 3(1327) ва «Норма маслаҳатчи»нинг 28.01.2020 йилдаги 4(757)-сонида.

**Мазкур тушунтиришларда 1.01.2020 йилгача амалда бўлган Солиқ кодексининг қоидалари келтирилган.

 

Прочитано: 1496 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика